UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  1 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  1 16:34Про лига. "Дўстлик" – "Арал". Таркиблар маълум  0 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  4 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  1 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  16 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  11 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  12 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  9

Суперлига. 5-турнинг 3 та ўйини номаълум муддатга қолдирилди Янгиликлар

Суперлига. 5-турнинг 3 та ўйини номаълум муддатга қолдирилди

Қатар мезбонлик қиладиган U-23 Осиё Кубоги стартига саноқли кунлар қолди.

Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2 апрель куни йиғинга киришади. 

Париж Олимпиадаси йўлида курашга кирадиган Кападзе терма жамоа йиғинига "Насаф"дан 4 ва "Пахтакор"дан 5 нафар футболчини жалб қилди. Уларнинг барчаси ўз жамоасининг асосий футболчилари ҳисобланади. Шунингдек, "Олимпик" терма асосини ташкил қилади. 

Лига олимпия термаси билан 2024 йилги тақвим масаласида ўтган мавсумнинг октябрь ойида фикр алмашган бўлиб, унда Суперлига 5-туридаги айрим беллашувлар санаси ўзгариши кўзда тутилганди. Олимпиячилар Қатарга йўл оладиган даврда эса Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақада "Олимпик" Тошкентда қолган футболчилар билан иштирок этиши масаласида келишилган.

Кутилганидек, Кападзе "Насаф" ва "Пахтакор" клубларининг 3 нафардан ортиқ футболчисига суянишга қарор қилди. "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.9-бандида олимпия терма жамоаси учун уч футболчисини тақдим этган клуб олдиндаги беллашув санасини ўзгартиришни сўрашга ҳақли эканлиги кўрсатилган. "Насаф" ва "Пахтакор" бу имтиёздан фойдаланишга қарор қилди. Шунингдек, келишув асосида "Олимпик" иштирокидаги Суперлига ўйини ҳам улар қаторида бошқа санада ўтказилади. 

Суперлига 5-турида "Насаф" "Навбаҳор" билан уй, "Пахтакор" эса "Нефтчи" билан сафар ўйинида иштирок этиши керак эди. Лига қолдирилган беллашувлар қачон бўлиб ўтиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
01 апр 13:05:21
Бахтийор Ашуров
Abdulboyis Karimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Битта бизни лигамиз шунаками .3. 4 та уйинчи олса Зборнийга уйинлар отмен.
Бу қоида ҳар қанақа миллий биринчиликда бор!
   
01 апр 14:45:12
Б Х
Тупа тугри!!!!!!!
   
01 апр 12:19:21
Холмирзаев Комил
НАСАФДАГИ ТУРТ УЙИНЧИ ХАМ АСОСИЙ ТАРКИБ УЙИНЧИСИ
   
01 апр 12:02:21
Абдугаффор . N
Зарари йук
   
01 апр 12:00:27
Lampard
Нефтчи хужанд бн уйинди гаплашилар
-1   
01 апр 16:39:50
Аббосхужа
Асосий ўйинлар қолдирилибдида.
-1   
01 апр 13:59:08
Ibrohimov&UTD
Kubok o‘yinlari xam qoldirilarmikin? CHempionat 15 apreldan boshlanadi, bemalol 5 turni o‘tkazib keyin ketishsa xam bo‘lurardi.
-2   
01 апр 12:36:05
Abdulboyis Karimov
Битта бизни лигамиз шунаками .3. 4 та уйинчи олса Зборнийга уйинлар отмен.
-3   
01 апр 12:17:34
Atsteyka
Суперлига энди қизиб разгом олганда ўйин қолдирилишлар темпни ўлдиради
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика