UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Суперлига. 5-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 5-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Қизилқум" клуби бу турда Тошкентда "Олмалиқ" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Навоийликлар посбони Игнатий Нестеров шу куни жуда ажойиб ўйнади ва рақибларнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ўз дарвозаси томон белгиланган пенальтидан кейин тўпни қайтарди ва жамоаси ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшди. "Қизилқум" посбони Игнатий Нестеров championat.asia сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

"Сўғдиёна" бу тур чемпионликка даъвогар бўлган "Навбаҳор"ни Наманганда 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Жиззах клуби кучли таркибга эга бўлган "лочинлар"га қарши тартибли ўйнашди ва ижобий натижа қайд этишди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 5-турнинг энг яхши мураббийи Улуғбек Бақоев бўлди.

Бу турда "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Дониёр Абдуманнопов "Навбаҳор" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди.  




Ўтган мавсум "Насаф"да ўйнаган ярим ҳимоячи Шоҳмалик Комилов бу йил "Динамо"да фаолият олиб бормоқда. Бу тур Комилов "Локомотив"га қарши баҳсда иккита голли узатмани амалга оширди ва "Динамо"нинг мавсумдаги илк ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа, Шоҳмалик Комилов championat.asia талқинига кўра 5-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 




Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика