UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  10 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  4 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  13 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Суперлига. 3-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 3-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Металлург" клуби бу турда ўз майдонида "Сурхон"ни меҳмон қилди ва 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Ушбу дурангда бекободликлар посбони Александр Лобановнинг ҳиссаси жуда катта бўлди, у бир неча бор рақибга гол уришга тўсқинлик қилди. "Металлург" посбони Александр Лобанов championat.asia сайти талқинига кўра 3-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.





"Олимпик" бу тур Тошкент дербисида амалдаги чемпион "Пахтакор" билан тўқнаш келди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу куни ёш олимпиячилар "шерлар"га қарши жуда яхши ўйнашди ва ижобий натижа қайд этишди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши мураббийи Тимур Кападзе бўлди.






Бу турда "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Элгужа Григалашвили "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди.  







Бу йил Ўзбекистонга қайтган ва "Навбаҳор"да ўйнай бошлаган Жамшид Искандеров "Қўқон-1912" билан баҳсда жуда фойдали ўйнади. Айнан унинг иккита узатмасидан кейин Элгужа ва Марушич рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Шу тариқа, Жамшид Искандеров championat.asia талқинига кўра 3-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.





Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика