UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланмоқда (жараённи онлайн кузатиб боринг)  0 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  1 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  1 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  8 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  2 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   9 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  4 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпурарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   25 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди  12

Суперлига: 27-тур лауреатлари аниқланди ФОТО Янгиликлар

Суперлига: 27-тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 27-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:2

Суперлиганинг 27-тури доирасидаги Тошкент дербисида "Бунёдкор" ўз уйида "Пахтакор"ни меҳмон қилди.

Мазкур мавсумда бу жамоаларнинг ўзаро ўтказган ўйинларида кучлар тенг келганди. Дастлаб "Бунёдкор" ўз уйида ғалаба қозонганди. Иккинчи даврада эса "Пахтакор" ўша мағлубият учун реванш олишни уддасидан чиққанди. Иккинчи босқичдаги илк тўқнашувда бу гал "Пахтакор"нинг қўли баланд келди. Тиаго Безерра ва Жамшид Искандеров томонидан урилган голлар "шерлар"га ғалабани тақдим этди.


Тур мухлислари - йўқ

Мухлислик қилиш маданияти ва стадионга томошабинлар ташрифи пасайиб кетгани учун ҳам мазкур номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик.


Тур ҳаками - Ҳасан Рўзиев

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган Тошкент дербиси доирасидаги "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувида ишлаган Ҳасан Рўзиев ўйинни бехато бошқарди.

Учрашув давомида ўйин назоратини ушлаб турган ҳакам натижага таъсир этувчи ёки қўпол хатоларга йўл қўймади. Шу боисдан ҳам Ҳасан Рўзиевни тур ҳаками дея эътироф этдик.


Тур матбуот хизмати - йўқ

Тан олиш керак, клублар матбуот хизмати ҳам мавсумнинг якуний қисми яқинлашаётгани сари уйқуга кетмоқда. Уларда ҳам аввалги фаоллик, тезкорлик ва профессионаллик кўринмаяпти. Мазкур турда ҳеч бир матбуот хизмати ўз ишини юқори даражада уддалагани йўқ. Шу боисдан ҳам мазкур турда ҳеч бир клуб матбуот хизмати эътирофга лойиқ кўрилмади.


Тур иқтибоси: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Бунёдкор" ўз даражасидан пастга тушмаслиги лозим"

"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов клубдаги молиявий муаммолар мавсум аввалидан буён давом этаётган, клубнинг кейинги тақдири ҳам очиқ қолаётгани футболчиларга руҳан қанчалик таъсир этмоқда, деган саволга қуйидагича жавоб берди.

"Мукофот пуллари йўқлиги биз учун баҳона бўлмаслиги керак. Ўз олдига катта мақсад қўйган, келажакда кучли футболчи бўламан деган футболчилар бу каби нарсаларни ўйламасликлари керак. Чунки ташқаридагиларни бизнинг ички муаммомиз билан иши йўқ. Бу ҳеч кимга қизиқ эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Бунёдкор" ўз даражасидан пастга тушмаслиги лозим. Тўғри, баъзида одам чарчаймиз. Биз ҳам инсонмиз. Мақсадимиз Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш, бу қанчалик қийин бўлмасин, биз бунинг учун охирагача курашамиз. "Бунёдкор" клуби кейинги йили ёпиладими ёки жамоадан 6 очко олиб ташланадими, деган гап-сўзлар қанчалик ростлигини вақт кўрсатади. Бизнинг вазифамиз мавсумни муносиб тугатиб қўйиш", - деди Миржалол Қосимов.


Тур голи - Иван Нагаев

Суперлиганинг 27-тури доирасидаги ўйинларда киритилган голлар ичида "Қизилқум" ҳужумчиси Иван Нагаев киритган тўп чемпионатни безаб берди.

Иван Нагаевнинг АГМК дарвозасига киритган чалқанча услубдаги голи нафақат турнинг, балки бутун мавсумнинг энг чиройли голларидан бири бўлди.


Тур дарвозабони - Элдорбек Суюнов

"Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов Суперлиганинг 27-тури доирасидаги "Бунёдкор"га қарши ўйинда дарвозасини жуда ишончли қўриқлади.

Суюнов ўйин давомида 6 маротаба сейв амалга ошириб, жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Муҳими, шу куни Суюнов ўз дарвозасини даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди. Шу тариқа Элдорбек Суюнов тур дарвозабони лауреатига лойиқ кўрилди.


Тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев

Суперлиганинг 27-тури доирасида ўз уйида "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлуб этган "Насаф" икки турдан буён ғалабали одимни давом эттирмоқда.

Мазкур турда биргина йирик ҳисоб қайд этилди ва бу Қаршидаги баҳсда руй берди. "Насаф" охирги ўйинларда ишончли ўйин кўрсатмоқда ва натижа ҳам шунга монанд равишда яхшиланди. Гарчи ёш таркибга эга бўлсада, Бердиев жамоа ўйинини тезда яхши тарафга ўнглашга эришди. Шу боисдан ҳам Рўзиқул Бердиев тур мураббийи дея эътироф этилди.


Тур футболчиси - Дарко Гожкович

"Қўқон-1912" таянч ярим ҳимоячиси Дарко Гожкович мазкур турда ўз жамоасига ғалабани тақдим этди.

Водий дербисида "Нефтчи"ни ўз уйида меҳмон қилган "Қўқон-1912" Дарко Гожковичнинг дубли эвазига ғалаба қозонди. Гарчи таянч нуқтасида ўйнашига қарамасдан Гожкович нафақат марказда яхши ўйнади, балки жамоасига ғалабасига ҳам замин яратди. Шу боисдан ҳам Дарко Гожковични тур футболчиси дея эътироф этдик.


27-тур рамзий терма жамоаси (4-3-3):

Дарвозабон: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор")

Ҳимоячилар: Мирзоҳид Ғофуров ("Навбаҳор"), Ғиёс Комилов ("Қўқон-1912"), Шавкат Муллажонов ("Бухоро"), Дилшод Саитов ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Дарко Гожкович ("Қўқон-1912"), Шароф Муҳитдинов ("Насаф"), Эркин Бойдуллаев ("Қизилқум")

Ҳужумчилар: Элгужа Григалашвили ("Қизилқум"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Марат Бикмаев ("Локомотив")


Тўпурарлар:

Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 14

Марат Бикмаев ("Локомотив") - 11

Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") - 11

Тиаго Безерра ("Пахтакор") - 11

Бобир Абдихолиқов ("Насаф") - 11


Ассист:

Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 12

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика