UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  2 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  5 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   8 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  36 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0

Суперлига. 22-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Янгиликлар

Суперлига. 22-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Кеча Суперлига 2024-йилги мавсумнинг 22-тури якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 6 та баҳсли вазият юзага келди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият: "Сурхон" - "Локомотив" ўйини: баҳсли пеналти.

"Сурхон" - "Локомотив" учрашувининг 32-дақиқасида мезбонларнинг 66-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун кураш олиб борди ва йиқилиб тушди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов дастлаб пеналти белгилади. Лекин VAR ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери қарорини ўзгартирди ва баҳсни давом эттирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга аралашиб, тўғри қилган. Ҳимоячи рақибга нисбатан қўполлик ишлатмаган. У ҳужумчига қаршилик кўрсатган, аммо бу мувозанат йўқотиш учун етарли эмас. Пеналти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


2-вазият: "Сурхон" - "Локомотив" ўйини: баҳсли пеналти.

"Сурхон" - "Локомотив" учрашувининг 54-дақиқасида меҳмонларнинг 7-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва тўп учун курашдан сўнг йиқилиб тушди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов дастлаб пеналти белгилади. Лекин VAR ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери қарорини ўзгартирди ва баҳсни давом эттирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга аралашиб, тўғри қилган. Ҳимоячи рақибга нисбатан қўполлик ишлатган. Аммо қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида қайд этилган. Пеналти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.




3-вазият: "Сурхон" - "Локомотив" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Сурхон" - "Навбаҳор" учрашувининг 63-дақиқасида меҳмонларнинг 97-рақамли аъзоси мезбонларнинг 17-рақамли футболчисига қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов дастлаб пеналти йўқлигини қайд этди. Лекин VAR ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга аралашиб, тўғри қилган. Ҳимоячи тўпга улгурмаган ва рақибнинг оёғига зарба бериб, қўполлик ишлатган. Пеналти белгилаш учун асос етарли. Комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.

 


4-вазият. "Навбаҳор" - "Металлург" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

"Навбаҳор" - "Металлург" учрашувининг 41-дақиқасида мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси бекободликларнинг 15-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Тўрабек Суюнов дастлаб футболчига сариқ карточка кўрсатди. VAR ҳаками уни монитор ёнига чақиргач эса рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи йиқилганидан сўнг бутсасининг таг қисми билан рақибининг белдан паст қисмига зарба берган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблади.




5-вазият: "Андижон" - "Олимпик" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Андижон" - "Олимпик" учрашувининг 45+2-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли аъзоси ўз жарима майдонида тўпни қайтариб юборди. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев футболчи қўл билан ўйин йўқлигини ва қоидабузарлик ҳолати қайд этилмаганини маълум қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячининг қўлига тўп теккан ёки тегмаганлигини камера ракурсларидан кўришнинг иложи йўқ. Шу боис, комиссия ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлайди ва уни тўғри, деб топди.




6-вазият. "Динамо" - "Насаф" қарама-қаршилиги: баҳсли пеналти.

"Динамо" - "Насаф" учрашувининг 90+3-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва шу ҳолатда тўп мезбонларнинг 44-рақамли футболчиси қўлига тегиб, ўйинга қайтди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев монитор орқали вазиятни кўргач, мазкур эпизодда тўп қўлга текканини қайд этди ва нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчининг қўли нотабиий турибди. Ҳимоячининг тана ҳолати қўл ёрдамида кенгайтирилган ва тўп шу боисдан йўналишини ўзгартирган. 11 метрлик жарима зарбаси учун асос етарли. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика