UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  1 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  37 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Суперлига-2021. Драган Черан кетма-кет учинчи марта тўпурар бўлди ва Ирисметовга етиб олди Янгиликлар

Суперлига-2021. Драган Черан кетма-кет учинчи марта тўпурар бўлди ва Ирисметовга етиб олди

2021 йилги Coca Cola Суперлига баҳслари ўз якунига етди.

Мавсум давомида 16та гол урган "Пахтакор" аъзоси Драган Черан кетма-кет учинчи йил Суперлига тўпурари бўлди. Иккинчи ўринни "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов эгаллади - 14та гол. "Насаф" ҳужумчиси Ҳусайин Норчаев 13та гол уриб тўпурарлар пойгасида учинчи ўринни эгаллади.

Умуман олганда саккизинчи марта хорижлик футболчи Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлди. Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида уч мавсум тўпурар бўлган биринчи футболчига айланди.

Черан Ўзбекистон чемпионатида энг кўп тўпурар бўлиш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланган Жаъфар Ирисметовга етиб олди. Айни пайтда "Пахтакор" спорт директори сифатида ишлаб келаётган Ирисметов 1996, 1997 ва 2000 йилларда жами уч марта тўпурар бўлган.


Ўзбекистон чемпионати тўпурарлари:

1992 - Валерий Кечинов ("Пахтакор") 24 та гол

1993 - Рустам Дўрмонов ("Нефтчи")  24 та гол

1994 - Равшан Бозоров ("Нефтчи")  26 та гол

1995 - Олег Шацких ("Навбаҳор")  26 та гол

1996 - Олег Шацких ("Навбаҳор"), Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  23 та гол

1997 - Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  34 та гол

1998 - Миржалол Қосимов ("Пахтакор"), Игорь Шквирин ("Пахтакор") 22 та гол

1999 - Умид Исоқов ("Нефтчи"), Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон") 24 та гол

2000 - Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  45 та гол

2001 - Умид Исоқов ("Нефтчи")  28 та гол

2002 - Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон")  22 та гол

2003 - Марсель Идиатулин ("Қизилқум"), Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор")  26 та гол

2004 - Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор") 31 та гол

2005 - Анвар Солиев ("Пахтакор") 29та гол

2006 - Павел Соломин ("Трактор") 21 та гол

2007 - Илҳом Мўминжонов ("Қурувчи") 21 та гол

2008 - Сервер Жепаров ("Бунёдкор") 19 та гол

2009 - Ривалдо ("Бунёдкор") 19 та гол

2010 - Алишер Холиқов ("Нефтчи"), Носир Отақўзиев ("Олмалиқ") 13 та гол

2011 - Милош Трифунович ("Бунёдкор") 17 та гол

2012 - Анвар Бердиев ("Нефтчи") 19 та гол

2013 - Олександр Пишур ("Бунёдкор") 19та гол

2014 - Артур Геворкян ("Насаф") 18 та гол

2015 - Игор Сергеев ("Пахтакор") 23 та гол

2016 - Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив") 22 та гол

2017 - Марат Бикмаев ("Локомотив") 26 гол

2018 - Тиаго Безерра ("Пахтакор") 18 гол

2019 - Драган Черан ("Пахтакор") 23 гол

2020 - Драган Черан ("Пахтакор") 20 гол

2021 - Драган Черан ("Пахтакор") 16 гол

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика