UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  0 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  1 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  16 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  1 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  3 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  10 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  1 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  5 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  9 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   1

Суперлига. 14-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 14-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Сурхон" клуби бу тур Бекободда "Металлург"га қарши ўйнади ва бир киши кам бўлиб ғалабага эришди. Термиз клуби 59-дақиқадан бошлаб 10 киши бўлиб қолди ва шунга қарамай сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб сафардан ўта муҳим 3 очко билан қайтди. Шу боис Баҳром Ҳайдаров championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Сўғдиёна" бу тур Олмалиқда "Навбаҳор"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди - 1:0. Ушбу баҳсда мезбонлар посбони Милан Митрович жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши дарвозабони Милан Митрович бўлди.  



Бу турда "Андижон" ярим ҳимоячиси Владислав Васильев бурчак зарбасидан тўпни тўғри "Қизилқум" дарвозасига киритди ва тур голи муаллифига айланди. 




Юқорида таъкидланганидек "Сурхон" бу тур "Металлург"ни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни термизликлар сафида Жасур Холтўраев жуда фаол ўйнади ва айнан унга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин бош ҳакам "Металлург" дарвозасига пенальти белгилади. Ўша пенальтидан урилган гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа, Жасур Холтўраев championat.asia талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.




Coca Cola Суперлига. 14-тур рамзий терма жамоаси        


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика