UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:45Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:23АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Таркиблар маълум!  12 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  3 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  10 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  13 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  19 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  20 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  9 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  5

Суперлига. 13-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 13-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 13-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Қўқон-1912" билан ўтган дербида "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Олдинги турда ҳам сайтимиз талқинига кўра энг яхши посбон бўлган Юсупов қўқонликларга қарши баҳсда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Тўғри "Навбаҳор" сўнгги дақиқалардан пенальтидан гол ўтказиб мағлуб бўлди, бироқ ўтказилган голда Ўткир Юсуповнинг айби йўқ. Шундай қилиб Ўткир Юсупов championat.asia талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Бухоро" бу турда пешқадамлар орасида бораётган ва ҳозиргача ютқазмаган АГМКга қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Бухороликларнинг биринчи голи айниқса чиройли чиқди. Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи - Иззатилла Абдуллаев.






"Бухоро" собиқ мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев жамоани тарк этгач унинг ўрнини Жамшид Саидов эгаллади. Кетма-кет мағлубиятга учраб келаётган Бухоро клуби Саидов қўл остида ғалабага эришди, дуранглар қайд этмоқда, умуман олганда кўплаб йўқотишларга қарамай жамоа яхши ўйин намойиш эта бошлади. АГМК билан учрашувда ҳам "Бухоро" ғалабага эришиши ҳам мумкин эди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Жамшид Саидов 13-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров август ойида жуда ҳам ажойиб ўйнади. "Локомотив" билан учрашувда Бозоров жуда ҳам фаол бўлди ва битта гол уришга ҳам эришди. Бозоров ўсишдан тўхтаб қолмаса яқин орада терма жамоамизнинг асосий футболчиларидан бирига айланишига шубҳа йўқ. Championat.asia талқинига кўра Ойбек Бозоров 13-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика