

“Тўп ўзимизда бўлганда вазиятлар яратамиз ва бу жуда ажойиб кўринади. Уларнинг дарвозабони (Яссин Буну) фантастик ўйин ўтказди. Гол ура олмаганимиз эса афсусланарли. Иккинчи гол? Фақат жарима майдончаси ичидаги ҳолатга қараш керак эмас. Ҳаммасидан ҳам ўйинчиларнинг ушбу голдан кейин қандай қайта олиши муҳим эди. Шу нарса одамни хафа қилади. Февралдан бошлаб яхши ўйин намойиш қилиб келдик. Жуда катта йўлни босиб ўтдик, аммо охирида кўрдингиз — чарчаган оёқлар ва чарчаган мия. Жамоани кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Гап катта номлар ҳақида эмас, балки сифат ҳақида”, — дейди Сульшер.



