Сульшер: "Мен истеъфога чиқмайман"
29 окт 2021 19:23
Янгиликлар
Сульшер: "Мен истеъфога чиқмайман"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жума кунги матбуот анжуманида истеъфога чиқмаслигини айтди.
Кўпчилик "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ливерпул"га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин Сульшер истефога чиқарилишига ишончи комил эди, аммо норвегиялик мураббий жамоа билан ишлашда давом этмоқда.
- Бу ерда ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида жуда ёмон дамларни бошдан кечирдим. "Манчестер Юнайтед"ни бошқарганимдан бери икки-учта инқирозни енгиб ўтдик. Мен бир нарсани айта оламан: ҳар доим максимал ишлашга интиламан ва ўз сўзимни айтаман, - дейди Сульшер.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь, шанба куни "Манчестер Юнайтед" сафарда "Тоттенхем"га қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар