Сульшер: "Каванининг ўйини мен учун сюприз бўлмади"

Mirjalol Normatov
30 ноя 2020, 14:46
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Саутгемптон"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

"Кавани шак-шубҳасиз топ-класс. Унинг фаолияти ажойиб бўлган ва шундай давом этмоқда. Кавани шунақанги тартибли одамки, ўйиндан олдинги ва кейинги овқатланишни ҳам ўзининг режаси асосида ўтказади. Унинг иккинчи таймдаги ўйини мен учун сюрприз бўлмади.

Ромелу кетганидан кейин бизнинг ҳужум чизиғимизда камчиликлар кузатилди. Антони, Маркус ва Мэйсон марказий ҳужумчи эмас. Улар бизда қанотларимизга ажойиб баланс тақдим қила олади. Ниҳоят, Лукаку кетганидан кейин муносиб марказий форвардга эга бўлдик.

Эдинсон - футбол тарихидаги энг ақлли футболчилардан бири. У ўз шахсий карьерасини шу тарзда юқори даражага келтира олган", - деди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: today.ng