Сульшер футболчиларнинг жисмоний ҳолати борасида қарор қилди

12 май 2019, 18:00
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари ёзги турнега қадар жисмоний формасини яхши ҳолатга олиб чиқишини кутаётгани ҳақида гапирди.

"Ёзда футболчилар дастур асосида ишлашади. Улар 1 июльга қадар тайёр бўлишлигини кутмоқдамиз. Биз машғулотларнинг биринчи 10 кунлигини уларнинг тайёр бўлишлари учун сарфламоқчи эмасмиз. Ҳар бир МЮ футболчиси йиғин бошидан тайёр бўлиши керак", - дея норвегиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Goal нашри.   

Бугун, 12 май "Манчестер Юнайтед" жорий мавсум АПЛдаги сўнгги 38-турни "Кардифф Сити"га қарши ўтказади. Баҳс "Олд Траффорд" стадионида Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: goal.com