Сульшер: "Футбол шунчалар осонки, агарда..."
23 дек 2018 10:13
Янгиликлар
Сульшер: "Футбол шунчалар осонки, агарда..."
"Кардифф"га қарши ўйиндан кейин "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўз фикрларини билдирди.
"Агарда сенда яхши футболчилар кўп бўлса, футбол шунчалар осонки! Ажойиб захира, футболчиларнинг сифатига эса гап йўқ.
Футболчиларнинг ўйинга бўлган қарашлари қандай бўлганини билмайсиз. Улар қачон қандай қарор чиқаришларини билмайсиз. Кийиниш хонасида қандай гаплар бўлганини билмайсиз. Барча учун оғир ҳафта бўлди. Футболчилар ўзларининг эътиборини, кучини қайта йиғиб олишлари керак эди. Менимча улар буни уддалашди.
Мен бу ерга чоршанба тунида келдим ва фақатгина пайшанба ва жума кунлари машғулот олиб бордим. Уэйн Руни менга смс орқали бир неча маслаҳатлар берди. Бунга амал қилиш мажбурий экан! У менга шундай ўйин яратишим кераклигини айтдики, барча бундан роҳатлансин", - деди Сульшер.
Фикрлар