UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Суҳроб Султонов: "Жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман" Янгиликлар

Суҳроб Султонов: "Жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман"

АГМК жамоаси кипери Суҳроб Султонов сайтимиз томонидан июнь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилганидан хабарингиз бор.

Маҳоратли посбони ушбу ойда ўтказилган учта расмий учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишни уддасидан чиқди. Биз бу борада олмалиқликлар дарвозабонининг фикрлари билан қизиқдик. 

"Алҳамдулиллаҳ! Июнь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилганим учун аввало Худога шукур! Бунда нафақат мени, балки бутун жамоамни катта меҳнати самараси ётибди. Мураббийнинг менга берган ишончи ва ҳимоя чизиғидаги барча футболчиларнинг кўмаги асосида дарвоза даҳлсизлигини сақлашга эришдим. Машғулотларда доим катта куч билан шуғулланаман. Ўйинда эса гоҳ ўхшайди, гоҳида йўқ. Ҳаммаси Худодан. Бу гал жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман.

Шу ўринда "Championat.asia" сайти ижодкорларига, менга овоз берганларга раҳмат. Иштирок ва меҳнатимизни шундай баҳолашганидан хурсанд бўлдим. Ҳали кўп ишлашга ва жамоага янада ёрдамим тегиши учун астойдил ҳаракат қиламан. Ниятим, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиқиб, миллионлаб мухлисларимизни хурсанд қилсин. Биз футболчилар эса доимо миллий терма жамоамиз учун ёрдамга шаймиз.

Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларидан доимо футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб, уларга далда бўлишлари ва ишонишларини хоҳлайман. Ўзбек футболи ишқибозлари ҳозиргидек доим футболчиларга меҳрли бўлишлари бизга катта куч-қувват беради. Ҳеч бир футболчи майдонга ютқазаман деб чиқмайди. Шунчаки баъзида ўйин ўхшайди ёки йўқ. Худо хоҳласа жорий мавсум АГМК барча олмалиқлик футбол мухлисларини хурсанд қилиб, улар кутган ғалабали онларни тақдим этишга уринади. Мақсадимиз жиддий. Бу йўлда эса ҳали кўп ишлашимиз лозим",- дейди Суҳроб Султонов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика