UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" – "Ал Иттиҳод". Таркиблар аниқ!  0 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  0 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  2 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  7 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1

Суҳроб Султонов: "Жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман" Янгиликлар

Суҳроб Султонов: "Жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман"

АГМК жамоаси кипери Суҳроб Султонов сайтимиз томонидан июнь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилганидан хабарингиз бор.

Маҳоратли посбони ушбу ойда ўтказилган учта расмий учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишни уддасидан чиқди. Биз бу борада олмалиқликлар дарвозабонининг фикрлари билан қизиқдик. 

"Алҳамдулиллаҳ! Июнь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилганим учун аввало Худога шукур! Бунда нафақат мени, балки бутун жамоамни катта меҳнати самараси ётибди. Мураббийнинг менга берган ишончи ва ҳимоя чизиғидаги барча футболчиларнинг кўмаги асосида дарвоза даҳлсизлигини сақлашга эришдим. Машғулотларда доим катта куч билан шуғулланаман. Ўйинда эса гоҳ ўхшайди, гоҳида йўқ. Ҳаммаси Худодан. Бу гал жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман.

Шу ўринда "Championat.asia" сайти ижодкорларига, менга овоз берганларга раҳмат. Иштирок ва меҳнатимизни шундай баҳолашганидан хурсанд бўлдим. Ҳали кўп ишлашга ва жамоага янада ёрдамим тегиши учун астойдил ҳаракат қиламан. Ниятим, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиқиб, миллионлаб мухлисларимизни хурсанд қилсин. Биз футболчилар эса доимо миллий терма жамоамиз учун ёрдамга шаймиз.

Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларидан доимо футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб, уларга далда бўлишлари ва ишонишларини хоҳлайман. Ўзбек футболи ишқибозлари ҳозиргидек доим футболчиларга меҳрли бўлишлари бизга катта куч-қувват беради. Ҳеч бир футболчи майдонга ютқазаман деб чиқмайди. Шунчаки баъзида ўйин ўхшайди ёки йўқ. Худо хоҳласа жорий мавсум АГМК барча олмалиқлик футбол мухлисларини хурсанд қилиб, улар кутган ғалабали онларни тақдим этишга уринади. Мақсадимиз жиддий. Бу йўлда эса ҳали кўп ишлашимиз лозим",- дейди Суҳроб Султонов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика