Суҳроб Бердиевнинг оёғи операция қилинди
04 ноя 2020 12:55
Янгиликлар
Суҳроб Бердиевнинг оёғи операция қилинди
Шифокорларнинг сўнгги хулосаларидан кўра Бердиев жарроҳлик столига ётишига тўғри келди. Тошкентдаги ортопедия ва травматология илмий текшириш институтида ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда якунланди.
Бир неча дақиқа олдин Суҳроб Бердиев билан видео алоқа тарзида гаплашганимизда, Суҳроб Бердиев ўзини яхши ҳис қилаётганини, ҳозирда аҳволи яхши эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек Бердиев унинг учун хавотир олиб, қайғурган барча инсонларга, жамоа раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар ҳамда мухлисларга ўзининг миннатдорчилигини етказиб қўйишимизни илтимос қилди.
Шифокорларнинг таъкидлашларича Бердиевнинг операцияси яхши ўтган ва у яна оёққа туриб футбол мухлисларини ўзининг чиройли ўйинлари билан хурсанд қила олади. Фақат бунинг учун маълум муддат талаб қилинади. У муддат эса тахминан 6-7 ҳафтани ташкил қилади.
Суҳроб Бердиевга яратгандан шифо сўраймиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар