Суд-тиббий эксперти Марадонанинг ўлими ҳақида янги маълумотни эълон қилди
28 мар 20:22
Янгиликлар
Суд-тиббий эксперти Марадонанинг ўлими ҳақида янги маълумотни эълон қилди
Диего Марадонанинг вафоти сабабларини текширишда қатнашган суд-тиббий эксперти Карлос Маурисио Кассинелли машҳур футболчининг соғлиғи тўғрисида янги маълумотларни очиқлади.
Унинг айтишича, чемпионнинг юраги 503 грамм оғирликда бўлиб, бу катта ёшли одам учун меъёрдан деярли икки баробар кўп. Юрак бутунлай ёғ билан қоплангани юрак-қон томир тизимида жиддий муаммолар борлигидан далолат берган.
"Юрагида тромб пайдо бўлган, бу унинг ўлимидан олдин агонияда бўлганини кўрсатади. Бундай қон лахталари фақат шундай ҳолатларда ҳосил бўлади. У тахминан 12 соат давомида азобланган бўлиши мумкин", – деди Кассинелли.
Дастлаб унинг ўлимига юрак тўхташи сабаб бўлгани айтилган, аммо мурдани ёриб текширганда у ўткир ўпка шиши ва сурункали юрак етишмовчилигидан вафот этгани аниқланган.
Аввалроқ Марадонанинг ўғли отасини шифокорлар ўлдирганини айтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар