UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  0 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  3 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0

Аргентинада шов-шувли воқеа: Марадонанинг ўғли отасини шифокорлар ўлдирганини айтмоқда Янгиликлар

Аргентинада шов-шувли воқеа: Марадонанинг ўғли отасини шифокорлар ўлдирганини айтмоқда

Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадонанинг ўғли кенг жамоатчилик эътиборини тортган кескин баёнот берди.

Диего Синагра отасининг вафоти тасодиф бўлмагани ва бу фожиада уни даволаган шифокорлар айбдор эканлигини таъкидлади.

"Мени энг кўп азоблайдигани – отамни ўлдиришгани. Бу шубҳасиз. Уни қутқариш учун ҳеч нарса қилишмади. Ишончим комилки, биз шифокорларнинг эътиборсизлигини исботлаймиз", – деди кичик Марадона.

Эслатиб ўтамиз, Диэго Марадона 2020 йил 25 ноябрда 60 ёшида вафот этганди. Ўлимнинг расмий сабаби юрак хуружи деб кўрсатилган бўлса-да, ўшандан бери машҳур футболчига кўрсатилган тиббий хизмат сифати борасидаги баҳслар тинмаяпти.

Юлдузнинг вафотидан сўнг унинг шахсий шифокори ҳамда Марадона вафот этган куни унинг уйида навбатчилик қилган ҳамшира полицияда ҳам гумон келтириб чиқарган. Бу эса терговнинг бошланишига сабаб бўлган. Иш бўйича 7 киши айбланган.

Аввалроқ Италияда аргентиналик юлдуз амалда ўлдирилгани ҳақида маълумотлар берилганди.

Марадона "Барселона", "Наполи" ва "Ньюэллс Олд Бойз" жамоаларида ўйнагани билан ном қозонган. У Аргентина терма жамоаси таркибида 1986 йил жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган ва футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири ҳисобланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика