Суарес Дани Алвесдан ўтиб кетди

Aslanov Jasurbek
8 окт 2018, 13:19
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес "Валения"га қарши ЛаЛиганинг 8-тур учрашувида (1:1) иштирок этди.

Баҳснинг 23-дақиқасида уругвайлик кўк-анорранглиларнинг голида иштирок этди. Футболчи Лионель Мессига голли узатма берди. Шундай қилиб, ЛаЛига ўйинлари доирасида Мессига ассистентлик қилиш бўйича Суарес "Барселона" собиқ ҳимоячиси Дани Алвесдан ўзиб кетди. Уругвайлик ҳисобида 27та голли пас бўлди, Алвесда эса 26та.

Луис Суарес 2014 йилдан бери "Барселона" шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sport