Стивен Жерард: "МЮни ёқтирмайман, аммо Моуриньо..."
17 ноя 2018 19:28
Янгиликлар
Стивен Жерард: "МЮни ёқтирмайман, аммо Моуриньо..."
"Рейнжерс" жамоаси бош мураббийи Стивен Жерард "Манчестер Юнайтед" ва Жозе Моуриньо ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Уни бир сўз билан тарифлайман: ғолиблик. У ғолиб мураббий. Қачонки ғолиблар соврин ютиш учун имконияти етишига кўзи етсагина, шунда барчаси ўзгаради.
"Манчестер Юнайтед"ни унчалик ёқтирмаслигимни барча билади. Бироқ қандай ҳолатда бўлмасин, Моуриньо мен учун дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўлиб қолади. У "Юнайтед" билан бир неча совринларга эга чиқиб бўлди. Агарда унинг қўл остида жамоа яна қандайдир совринларга эга чиқадиган бўлса, бундан ажабланмайман.
У жамоада яхши иш олиб бормоқда. Жозе ҳар доим футболчилардан айбни олиб ташлаш учун ўзини шундай тутади ва шу тарзда ҳимоя қилади. Уни ҳисобдан чиқариш аҳмоқлик", - деди Жерард.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар