Стерлинг: "Уэмбли"да гол уриш бурчим эканлигини кўп бор айтганман
		
		13 июн 2021 22:28
        Янгиликлар	
	 
				 
				Стерлинг: "Уэмбли"да гол уриш бурчим эканлигини кўп бор айтганман
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Раҳим Стерлинг Евро-2020 гуруҳ босқичида Хорватияга қарши ўйиннинг (1:0) энг яхши футболчиси деб топилгач, ғалабадан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.
			"Ажойиб кечинмалар. Бу биринчи ўйинимиз эди ва ғалаба муҳим эди. Жамоамиз биргашган ҳолда ҳаракат қилди. Биз тўпни керакли пайтда ўзимизда эгалладик ва яхши футбол намойиш эта олдик. Йигитлар бугун жуда оптимал ҳолатда эдилар.
Ғалаба қозонганимиз жуда яхши, аммо бизни олдинда бошқа учрашувлар кутмоқда. Ушбу йил мен учун оғир мавсум бўлди, аммо Англия таркибига қайтишни интиқлик билан кутардим. Терма жамоада ўйнаш мавсум учун ажойиб якун бўлади.
Гол урганингизда ҳар доим ёқимли ҳиссиётларни бошдан ўтказасиз. Илгари бир неча бор айтгандим: Агар "Уэмбли"да катта турнирларда ўйнасам, гол киритиш бурчимни бажараман. Буни амалга ошира олганимдан мамнунман", — дейди Стерлинг.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар