

"Ажойиб кечинмалар. Бу биринчи ўйинимиз эди ва ғалаба муҳим эди. Жамоамиз биргашган ҳолда ҳаракат қилди. Биз тўпни керакли пайтда ўзимизда эгалладик ва яхши футбол намойиш эта олдик. Йигитлар бугун жуда оптимал ҳолатда эдилар.
Ғалаба қозонганимиз жуда яхши, аммо бизни олдинда бошқа учрашувлар кутмоқда. Ушбу йил мен учун оғир мавсум бўлди, аммо Англия таркибига қайтишни интиқлик билан кутардим. Терма жамоада ўйнаш мавсум учун ажойиб якун бўлади.
Гол урганингизда ҳар доим ёқимли ҳиссиётларни бошдан ўтказасиз. Илгари бир неча бор айтгандим: Агар "Уэмбли"да катта турнирларда ўйнасам, гол киритиш бурчимни бажараман. Буни амалга ошира олганимдан мамнунман", — дейди Стерлинг.



