Стефан Чолович: "Совринга эга чиқиш – ҳар доим ёқимли"
28 май 2025 14:49
Янгиликлар
Стефан Чолович: "Совринга эга чиқиш – ҳар доим ёқимли"
"Жуда қийин ва осон бўлмаган учрашувни ўтказдик. Совринга эга чиқиш – ҳар доим ёқимли. Биз яхши ўйин намойиш этдик деб ўйлайман. Албатта, ўйиннинг бошланиши ва охирида рақибга устунликни бериб қўйдик, лекин кейинчалик ҳисобда олдинга чиқишга муваффақ бўлдик.
"Андижон"нинг қандай ўйнаши бизнинг учун янгилик эмас эди. Уларга қарши ўйин қийин кечишини билардик. Жуда яхши қаршилик кўрсатишди, майдонда фаол ҳаракат қилишди, кичик паслар билан ўйнашди. Улар ҳимояда деярли бўш зона қолдиришмади.
Шу сабабли ғалаба янада қадрлироқ. Мен хурсандман, бу Ўзбекистонга келганимдан буён иккинчи совриним.
Ҳа, ўйинда ёмғирли ҳаво ҳукм сурди. Бу эса пасли комбинацион ўйин намойиш этувчи жамоалар учун муайян мураккаблик туғдиради. Шунга қарамасдан, ҳар икки жамоа ҳам иштиёқ билан, катта завқ билан тўп тепди", – дейди Стефан Чолович.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар