UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  1 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

"Спортинг" "Интер" клубини 30 млн еврони тўлашдан бўйин товлаганликда айблади Янгиликлар

"Спортинг" "Интер" клубини 30 млн еврони тўлашдан бўйин товлаганликда айблади

"Спортинг" клуби Жоау Мариунинг "Бенфика" клубига ўтиши борасида "Интер" клубига катта айблов билан чиқди.

Гап шундаки, 2016 йилги шартномада, агарда, "Интер" клуби ушбу футболчини бошқа португал клубига сотиб юборадиган бўлса, 30 миллион евро миқдоридаги пулни "Спортинг" клубига тўлаши лозим эди. Аммо, яқиндагина "Интер" клуби Жоау Мариу билан шартномасини бекор қилди. Футболчи эса "Бенфика" клубига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

"Спортинг" клуби "Интер" футболчини 2016 йил имзоланган шартномадаги 30 миллион евролик бандни айланиб ўтиш учун сотмагани ва ўзаро келишиб олиб, шартномани бекор қилганликда айбламоқда.

"2016 йил Жоау Мариуни "Интер"га сотаётганимизда, шартномага агарда ушбу футболчи бошқа португал клубига ўтадиган бўлса, "Интер" 30 миллион евро миқдорида товон пули тўлаши ҳақидаги банд киритилганди. Улар 5 йил олдинги шартномадаги ушбу бандни айланиб ўтишга уринишди ва ўзаро шартномани бекор қилишди", -дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Жоау Мариу 2016 йилда "Спортинг" сафидан "Интер"га трансфер қилинганди. Ўтган йили эса у "Спортинг"га қайтиб мавсумни ижарада ўтказганди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика