UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  10 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  17 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5

Спортга бахшида умр Янгиликлар

Спортга бахшида умр

Ўзбекистон футболи ва спортининг фидойиларидан бири, ўз ишининг ҳақиқий устаси Таир Ташмухамедов бугун 61 ёшини қарши олмоқда.

Шунингдек, у ҳозирда Ўзбекистон Про-лигаси иштирокчиси “ПФК Нурафшон-Интер” клуби спорт директори вазифасини бажармоқда. Республика тоифасидаги футбол ҳаками ва FIFA рефериси.

Т.Ташмухамедов ўзи бошқарган спорт масканларида жуда кўплаб иқтидор эгалари вояга етишган.  Улар орасида мамлакат суперлигаси клублари, қолаверса, мамлакат миллий, олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари шаънини ҳимоя қилишган. Хусусан, Сервер Жепаров (Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси), Александр Гейнрих, Илёс Зейтуллаев, Игорь Таран, Акмал Турсунбоев, Элдор Тожибоев, Мирзакамол Камолов, Александр Шадрин, Фарҳод ва Фазлиддин Мусаевларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Маҳоратли шогирдларидан – Алишер Файзиев ЎФА етакчи мутахассиси. Р.Қоратоев вилоят спорт яккакурашлари бўйича Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабига раҳбарлик қиляпти. Р.Ташухамедов Чирчиқ олимпия захиралари коллежида спорт ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаяпти. Аюб Исаев - Ўзбекистон миллий чемпионатида учрашув назоратчиси. Владимир Бегларян – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи. Р.Мусулмонов ҳозирда вилоят футболни ривожлантириш жамғармаси директори, О.Ташмухаммедов эса спорт мураббийи бўлиб фаолият юритяпти.

Фурсатдан фойдаланиб, Т.Ташмухамедовга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат, омад, келгуси ишларига улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика