UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  19 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

“Спорт” телеканали Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумини трансляция қилиш имконини изламоқда Янгиликлар

“Спорт” телеканали Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумини трансляция қилиш имконини изламоқда

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт” телеканали Европа Чемпионлар лигасининг 2015—2016-йилги мавсуми ўйинларини трансляция қилиш имкониятларини изламоқда. Бу ҳақда “Дарё”га телеканалнинг халқаро алоқалар бўлимида маълум қилинди.

Қайд этилишича, бу юзасидан ҳалигача келишувга эришилмаган, ҳозирча трансляция ҳуқуқи қўлга киритилмаган. Музокаралар ижобий якун топса, бу ҳақда “Дарё” орқали билиб олишингиз мумкин бўлади.

Ўзбекистонда хусусий компаниялар томонидан ретрансляция қилинадиган Россиянинг “НТВ Плюс” канали матбуот хизмати билан боғланганимизда, телеканал томонидан Европа Чемпионлар лигасини трансляция қилиш ҳуқуқи бўйича ўтказилаётган музокаралар ҳозирда якуний босқичга киргани маълум қилинди.

Европа Чемпионлар лигасини трансляция қилиш ҳуқуқини МДҲ мамлакатлари ичида ҳозирча фақат Украинада Медиа Гроуп Украине компанияси, шунингдек, Туркияда ТРТ телеканали ва Турк Телеком компанияси қўлга киритган.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика