"Спартак"ка "Арсенал" футболчиси керак
04 дек 2020 22:51
Янгиликлар
"Спартак"ка "Арсенал" футболчиси керак
"Арсенал" ҳимоячиси Шкодран Мустафи фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.
"Liveresult.ru" хабарига кўра, германиялик футболчининг хизматларига "Спартак" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Ўз навбатдига Мустафи ҳам доимий асосий таркибда ўйнайдиган жамоа излаб юрибди.
Яқин вақтлар ичида "Арсенал" ҳамда "Спартак" футболчи борасида музокараларга киришади. "Қизил-оқлар" қишда жамоани тарк этадиган Самуэль Жигонинг ўрнига номзод сифатида айнан Мустафини кўрмоқда.
28 ёшли ҳимоячининг "Арсенал" билан шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар