"Спартак": "Ўрунов спорт тамойили ва мураббийлар қарори асосида рўйхатдан чиқарилди"
19 фев 2021 16:01
Янгиликлар
"Спартак": "Ўрунов спорт тамойили ва мураббийлар қарори асосида рўйхатдан чиқарилди"
"Спартак"нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Антон Фетисов ярим ҳимоячи Остон Ўруновни РПЛ қайдномасидан чиқариб юборилгани тўғрисидаги қарор бўйича тушунтириш берди.
"Ўрунов спорт тамойили, мураббийлар штаби ва клубнинг биргаликда чиқарган қарори асосида рўйхатдан чиқарилди", – деди Фетисов.
Ўзбекистонлик хавбек "қизил-оқлар" сафига ўтган ёзда қўшилган эди, аммо у таркибда ўз ўрнини топа олмади.
Олдинроқ Ўруновга "Рубин" ва ўйинчининг собиқ жамоаси "Уфа" томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
"Спартак" муносиб таклиф келиб тушса, футболчини сотишга тайёр.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар