UZ

Сўнгги янгиликлар

08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  4 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  6 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  7 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  13 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  7 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  10 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14

Нидерландия терма жамоаси аъзоси 6 йилга озодликдан маҳрум этилди Янгиликлар

Нидерландия терма жамоаси аъзоси 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

Амстердам суди "Спартак" ҳужумчиси Квинси Промесни гиёҳванд моддалар контрабандасида айбдор деб топди ва футболчини 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бу ҳақда Нидерландиянинг "De Telegraaf" нашри хабар берди.



Аввалроқ Промес оғирлиги 1370 кг бўлган кокаин контрабандасида иштирок этгани учун 9 йилга озодликдан маҳрум этилиши ҳақида хабар берилганди. Нидерландия прокуратураси суд мажлисида футболчи учун бу муддатни сўраган.

Судга кўра, Промес 2020 йил январь ойида Антверпен портига келган икки партия кокаин контрабандасида "ҳал қилувчи роль" ўйнаган. Суд мажлисида Квинсининг ўзи иштирок этмади, Нидерландия прокуратураси унинг экстрадиция қилинишига эришолмади. Ҳужумчи жорий мавсум "Спартак" сафида 21 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика