UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  1 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   10 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  16 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Сўнгги 10 йилни хорижлик мураббийларсиз ўтказдик Янгиликлар

Сўнгги 10 йилни хорижлик мураббийларсиз ўтказдик

Ўзбекистон терма жамоаси охирги 10 йилни фақат маҳаллий мураббийлар қўл остида ўтказди.

2006 йил январь ойида россиялик Валерий Непомняший Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган, йил охирига келиб у ўз лавозимини тарк этганди. 2007 йилдан то ҳозирги кунга қадар миллий терма жамоамизда 4 нафар маҳаллий мураббий фаолият олиб борди холос. ЎФФ шу давр мобайнида умуман хорижлик бош мурабий хизматига мурожаат қилгани йўқ.  2018 йилги мундиал ҳам саробга айлангач кўплаб мухлислар терма жамоамизга кучли хорижий мураббий келишини кутишни бошлашди. ЎФФ янги раҳбарлари ушбу ҳолатга абатта эътибор қаратишларига ишонамиз.

Мана шу 10 йил ичида Осиёнинг бошқа терма жамоаларида неча нафар хорижлик мураббийлар ишлашганига эътибор қаратамиз.

ЭРОН
2011 йилдан буён ушбу терма жамоани португалиялик Карлос Кейруш бошқариб келаётганидан мухлисларимизнинг хабарилари бор. Жуда қайсар ва тартибни яхши кўрувчи қаттиққўл мураббий бир неча бор Эрон футбол Федерацияси раҳбарияти билан уришиб қолиши натижасида термадан кетиши ҳақида баёнот берган, лекин 6 йил давомида узлуксиз равишда "Мелли" жамоасини ажойиб тарзда бошқариб келмоқда. Алекс Фергюссоннинг собиқ ёрдамчиси бошчилигида форслар 2014 ва 2018 йилги Жаҳон чемпионатларига йўлланма олишди. 2015 йилги Осиё Кубогида чорак финалга қадар етиб боришди. Кейруш қўл остида Эрон 74та ўйин ўтказиб атига 8 марта мағлуб бўлди ҳамда 46та ғалаба, 20та дуранг қайд этди. 2009 йил германиялик Эрик Ротмюллер икки ой мобайнида бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаганини инобатга олмаса охиги 10 йилда ушбу жамоада Кейрушдан бошқа хорижлик мураббий фаолият олиб бормади.



САУДИЯ АРАБИСТОНИ

Бош мураббийни жуда тез ва жуда кўп алмаштирадиган терма жамоа айнан Саудия Арабистони ҳисобланади. 2007 йилдан буён ушбу жамоада 11 марта бош мураббий алмашди. Бразилиялик Хелио Дос Анжос бошчилигидаги араблар 2007 йилги Осиё Кубогида финалга қадар етиб боришди ва Ироққа ютқазиб қўйишди. Португалиялик Жозе Пезейру бу жамоани деярли икки йил давомида (2009 йил февралдан 2011 йил январига қадар) бошқарди. Қатардаги Осиё Кубогида жамоа гуруҳдан ҳам чиқа олмагани учун истеъфога чиққанди. 2011 йил июнь ойида бразилиялик Рожерио Лоуренсо бош мураббий этиб тайинланди, аммо кейинги ойда ишдан кетди. Август ойида "Барселона"да ишлаб танилган голландиялик Франк Райкард жамоага олиб келинди. Аммо унинг фаолияти ҳам икки йилга боргани йўқ. 2013 йил январь ойида испаниялик Хуан Рамон Лопез Каро жамоа тепасига келиб 2014 йил охиригача ишлади. Австралиядаги Осиё Кубоги бошланишига бир ой қолганида раҳбарият руминиялик Космин Олариони бош мураббий этиб тайинлашди. Аммо араблар Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиб якунда ўша гуруҳдан чиқа олишмагани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Шу боис Оларио икки ой ишлаб жамоадан кетганди.

2015 йил август ойида раҳбарият Голландия терма жамоаси билан 2010 йилги Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борган мураббий Берт Ван Марвейк билан шартнома тузишди. Голландиялик мутахассис ўз ишини ажойиб тарзда бажариб Япония, Австралия, БАА каби кучли жамоалар йиғилган гуруҳда иккинчи ўринни олиб Россиядаги мундиал йўлланмасига эга чиқди. Саудия Арабистони 2006 йилги ЖЧдан буён илк бор мундиалга чиқди. Бироқ Саудия Арабистони Футбол Федерацияси раҳбарлари кутилмаганда ван Марвейкка жавоб беришди ва унинг ўрнига аргентиналик Эдгардо Баузани бош мураббий этиб тайинлашди. Бауза май ойида БАА терма жамоасида иш бошлаганди. Лекин ҳеч ким айнан Бауза терма жамоани Россияга олиб боради деб аниқ айта олмайди. Сабаби Саудия футболи раҳбарлари учун катта мусобақалар олдидан кутилмаган қарор қабул қилиш янгилик эмас.



ЯПОНИЯ
Кунчиқар юрт терма жамоасида эса ҳа деганда мураббий алмашавермайди. Охирги 10 йилни олсак Япония терма жамоасида беш нафар бош мураббий фаолият олиб борганини кўриш мумкин. Улардан 3 нафари легионер мураббийлар ҳисобланади. 2010 йил август ойида машҳур мураббий Альберто Заккерони Япония терма жамоаси бош мураббийи сифатида таништирлди. Италиялик мутахассис "самурайлар"ни Бразилиядаги мундиалга олиб борди. Унинг ўрнига 2014 йил август ойида мексикалик Хавьер Агирре тайинланди. Ушбу мураббийнинг фаолияти узоққа чўзилмади. Австралиядаги қитъа чемпионатига амалдаги чемпион сифатида ташриф буюрган японлар чорак финалда БААга ютқазиб қўйиб мусобақа билан, Агирре эса терма жамоа билан хайрлашди. 2015 йил март ойида жамоага янги бош мураббий тайинланди. Босниялик Воҳид Ҳалилхожич 2014 йилги мундиалда Жазоир терма жамоасини нимчорак финалга қадар етиб боришида катта хисса қўшгач Японияга келди. Айнан ушбу мураббий терма жамоани Россиядаги мундиалга ҳам олиб чиқди.


АВСТРАЛИЯ
2006 йилдан буён ОФК аъзосига айланган терма жамоа ҳам хорижлик мураббийлар билан ишлашни хуш кўради. Биз танлаб олган давр, яъни 2007-2017 йилларда "соккерузлар"ни 7 нафар мураббий бошқарган, улардан 3 нафари вақтинча бош мураббий лавозимини эгаллаган ва биттадан учрашувни ўтказишган. 2007 йил декабрь ойида голландиялик Пим Вербек бош мураббий этиб тайинланди. У 2002 йилги Жаҳон чемпионатида Жанубий Корея устози Гус Хиддинкнинг ёрдамчиси бўлган. Вербек Австралияни 2010 йил ЖАР мезбонлик қилган мундиалга олиб чиққан ва ўша мусобақадан кейин жамоадан кетган. 2010 йил август ойида тажрибали германиялик мураббий Холгер Осиек Австралия терма жамоаси бош мураббийига айланди. У жамоа билан бирга Қатардаги Осиё Кубогида финалга қадар етиб борган ва Японияга ютқазиб қўйганди. Австралиянинг ҳозирги мураббийи Анге Постекоглу аслида Грецияда туғилган, бироқ 5 ёшида оиласи билан Австралияга кўчиб келгач шу юрт фуқаросига айланган.


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
XXI аср бошида корейсларни Гус Хиддинк, Жо Бонфрере, Дик Адвокат, Пим Вербек (барчаси голландиялик) ва Умберто Коельо (Португалия) каби хорижий мураббийлар бошқаришган. Лекин биз танлаб олган муддатда фақат бир нафар легионер мутахассис Жанубий Корея бош мураббийи бўлган экан. 2014 йил сентябрь ойидан 2017 йил 15 июнига қадар германиялик Ули Штилике Жанубий Корея устози сифатида ишлади. Унинг қўл остида жамоа 2015 йилги Осиё Кубогида финалга қадар етиб борди ва Шарқий Осиё Кубоги соҳибига айланди. Сал қолса ушбу мураббий туфайли Корея Россиядаги мундиалсиз қолиши мумкин эди. Шундан чўчиган Жанубий Корея футболи раҳбарлари мураббий билан шартномани бекор қилишди. Унинг ўрнига келган маҳаллий мутахассис икки учрашувда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб Жаҳон чемпионатига чиқди.

ҚАТАР
Худди Саудия Арабистони каби мураббийларни жуда тез алмаштирадиган жамоалардан яна бири бу 2022 йилги мундиал мезбони Қатар. Охирги 10 йилда ушбу юрт терма жамоасида 10 марта мураббий алмашди. Жамолиддин Мусович (Босния), Бруно Метсю (Франция), Милован Райевац (Сербия), Себастиан Лазарони ва Пауло Аутуори (икиси Бразилиял), Жамол Белмади (Жазоир), Хосе Даниэль Каррено ва Хорхе Фоссати (иккиси Уругвай) каби мураббийлар бир неча ой ишлаб ортга қайтиб кетаверишди. Айни пайтда Қатарни Феликс Санчес (Испания) бошқармоқда. Шунча легионер мураббийлар ишлаганига қарамай Қатарга мундиалга чиқиш насиб қилмади. Аммо навбатдаги Жаҳон чемпионатига мураббийсиз ҳам чиқа олишади. Сабаби мезбон мундиалда автоматик тарзда қатнашади.

БАА
2007 йилдан кейин Бруно Метсю (Франция), Доминик Батенай (Франция) ва Сречко Катанец (Словения) каби мураббийлар билан ҳеч нимага эришилмагач БАА футболи раҳбарлари 2012-2017 йилларда маҳаллий мураббий Маҳди Алига ишонишди. Май ойида терма жамоа тепасига аргентиналик Эдгардо Бауза келганди. Бироқ юқорида айтганимиздек Бауза куни кеча мундиал йўлланмасига эга чиққан Саудия Арабистони бош мураббийига айланди.



ХИТОЙ
Терма жамоамизнинг Россияга бормаслигига айбдорлардан бири бўлган Хитой терма жамоасини сўнгги 10 йилда Владимир Петрович (Сербия), Хосе Антонио Камачо (Испания), Алан Перрин (Франция) ва Марчелло Липпи (Италия) каби хорижий мураббийлар бошқаришди. Лекин улар ҳам Ўзбекистон сингари шу давр ичида бирон марта Жаҳон чемпионатига чиқа олишмади.

ИРОҚ
Сўнгги 10 йилда ушбу мамлакат терма жамоасида ҳам четдан кўплаб мураббийлар фаолият олиб боришди. Жорван Виейра (Бразилия), Эгил Олсен (Норвегия), Бора Милутинвич (Сербия), Вольфганг Штарк (Германия), Зико (Бразилия) ва Владимир Петрович (Сербия). Виейра 2007 йил Осиё Кубогида Ироқни чемпион қила олганди. Бироқ сиёсий нотинчликлар туфайли хорижий мураббийлар Ироқда ишламай қўйишди ва 2013 йилдан буён жамоани фақат маҳаллий мураббийлар бошқариб келишмоқда.



БАҲРАЙН
"Чет эл хўрозқандини" хуш кўрувчи яна бир терма жамоа.  2007 йилдан буён Баҳрайнда Ханс Петер Бриегел (Германия), Сенад Кресо (Босния), Милан Мачала (Чехия), Жозеф Хикерсбергер (Австрия), Питер Тейлор (Англия), Габриэль Кальдерон (Аргентина), Энтони Хадсон (Англия), Серхио Батиста (Аргентина) каби мураббийлар фаолият олиб боришди. Ҳозирги кунда жамоани чехиялик Мирослав Соукуп бошқармоқда.

ИОРДАНИЯ
Бу ерда ҳам деярли Баҳрайнга ўхшаш ҳолатни кузатиш мумкин. Таниқли мураббийларни олиб келиш билан иш битмаслигининг яққол исботи. Сўнгги йилларда бу жамоада Нелу Вингада (Португалия), Аднан Ҳамад (Ироқ), Ҳоссам Ҳассан (Миср), Рэй Уилкинс (Англия), Пол Пут (Бельгия), Гарри Реднапп (Англия) каби чет эллик мутахассислар ишлашди.

Нарзулла Сайдуллаев

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика