Сон: “Арсенал”нинг муваффақиятлари мени қизиқтирмайди”
10 янв 2023 07:40
Янгиликлар
Сон: “Арсенал”нинг муваффақиятлари мени қизиқтирмайди”
“Тоттенхэм” вингери Сон Хён Мин АПЛ 20-тури доирасида 15 январь куни ўтадиган “Арсенал”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.
“Арсенал”нинг муваффақиятини кузатиш қийинми? Ростини айтсам, менга қизиқ эмас. Меҳмондаги баҳсда уларга ютқаздик, шунинг учун ҳам кўп ишлашимиз керак.
Ўйлашимча, “Эмирейтс”даги мағлубиятдан мухлисларимиз хафа бўлишди, шу туфайли олдимизда жуда муҳим вазифа турибди. Жамоадаги ҳар бир киши бор кучини беришга тайёр бўлиши керак”, дейди кореялик футболчи.
“Шпорлар” айни вақт чемпионат жадвалида 5-ўринда бормоқда ва пешқадамлик қилаётган “тўпчилар” билан орадаги фарқ 11 очкони ташкил этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар