UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  37 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  17 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4

"Сўғдиёна"нинг кечаги ўйини ва унинг эртаси... Янгиликлар

"Сўғдиёна"нинг кечаги ўйини ва унинг эртаси...

Кеча "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувини кузатиш учун Янгиер шаҳрига ташриф буюрдим.

Очиғи "Сўғдиёна"нинг бугунги ҳолатига фақат ва фақат ачиниш мумкин. Жамоа ўзи истамаган ҳолда биринчи даврани барча ўйинларини меҳмонда ўтказяпти. Аслида "Пахтакор"га қарши учрашув Жиззахдаги янги стадионда бўлиши керак эди. Лекин югуриш йўлакчаларини ётқизаётган немис мутахассислари унга путр етказиш мумкинлиги яна бироз вақт кутиш лозимлигини айтишган. Акс ҳолда уни яроқлик муддатига улар жавобгар бўлмас эканлар. Зоминдаги стадион эса "Машъал" ва "Бунёдкор" билан бўлиб ўтган ўйиндан кейинги эътирозлардан сўнг ПФЛ томонидан қайтиб олий лига ўйинларини ўтказиш ман этилди.

"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан раҳбарият ПФЛга ўйинни пойтахтга кўчириш ва иккинчи даврадаги Жиззахда ўйнаш таклифи билан чиқдилар. Аммо ПФЛ бу таклифни инобатга олмади ва баҳс Янгиерда бўлиб ўтиши маълум қилинди. Бу билан жиззахлик мухлислар бир эмас, икки гранд, "Бунёдкор" ва "Пахтакор"га қарши ўйинларни томоша қилиш имкониятидан бу йил маҳрум бўлдилар. Тўғри мингга яқин мухлис Жиззахдан то Зоминга, то Янгиерга боряптилар. Аммо 10 000 билан 1 000ни фарқи катта.




Аслида бугунги "Сўғдиёна" ўткан йилги раҳбарнинг нотўғри сиёсатидан жабр чекаётганлигини айтиб ўтиш лозим. Бугун-ку раҳбарият ўзгарган, аммо Даврон Файзиев ўткан йилги қарздорлик туфайли асосий таркибидан деярли айрилди. Шунга қарамай янгитдан таркиб тузди ва уни маҳорат эвазига ўйната оляпти. Ўйинлари чакки эмас, бу ҳақда қуйида батафсил ёзиб ўтамиз. Олий лигадаги биронта жамоа бош муарббийи ўз футболчиларини ўйинга шахсий автомашинасида олиб келганини яқин орада кўрмаган эдим. Кеча шу ҳолат гувоҳига айландик. Аксига олиб ОАВда клубни эмас, шундоқ ҳам асабий бўлиб қолган Даврон Файзиевни танқид қилиб ётибдилар. 2014 йил сўнггида уюштирилган хат асосида уни жамоадан кетказишга ҳаракат қилганлар, охир оқибат қилмишларига пушаймон еб ва футбол жамоатчилиги олдида изза бўлганлари қолди. Файзиевнинг жойига кўз тикаётганлар ўтта миллион-миллион пуллар айланаяпти деб ўйласа адашади. Мураббий шу кунгача икки маротаба ишдан кетиш учун ариза ёзганлиги ҳақида кеча стадионга келган мухлислардан бири айтиб ўтди. 

"Пахтакор" билан ўйинга келсак, ҳимоя марказидаги хатоларни айтмаса, жамоанинг ярим ҳимоя чизиғи яхши ҳаракат қилди. Айниқса Муқимжон Тошматовнинг ҳаракатлари. Стандарт вазиятларни эса Музаффаров яхши ижро эта олди. Учрашувда биринчи бўлиб "Сўғдиёна" футболчилари ҳисобни очган эди. Тошматов бурчак зарбасини амалга ошириб бергач, тўп Кахи Махарадзенинг қўлига тегди. Пала - партишликлардан кейин тўп Лобанов дарвозасидан жой олди. Бироқ Азиз Асимов эса бу вазиятда мезбонлар ўйин қоидасини бузди деб ҳисоблади. Воқеага яқин турган қанот ҳаками Равиль Шояхметов ҳам бош ҳакамнинг қарорига ўзгартириш кирита олмади. Ўйиндан кейин бош ҳакам 6 баллга муносиб кўрилди. Бу камида икки ўйинлик дисквалификация дегани.




Биринчи бўлим ҳаво ҳарорати бироз иссиқлиги сабаб, икки жамоа ҳам ўз ўйинини кўрсата олмади. Иккинчи бўлимда "Пахтакор" сафида ўзгариш бўлди. Пардаев ўрнига Андреев майдонга тушди. Уч ўйинлик захира ўриндиғи Андреевнинг фойдасига ишлаган кўринади, бу сафар осмонларга тепишни эмас, жамоадошларига пас бера бошлади. Натижада иккита голли пасга муаллиф бўлди. Сўнгги иккита гол эса тўлиқ "Сўғдиёна"нинг марказий ҳимоячиларининг зиммасига юкласак бўлаверади. Учинчи голда Ораховац яхши ўйнаган ҳолда Сергеевни тўп билан таъминлаб берди. 

Ўйиндан кейин Даврон Файзиевни матбуот анжуманида иштирок этар экан. Ҳакамнинг ҳолатига ортиқча баҳо бериб ўтирмади. Аксинча иккинчи бўлимдаги хатолар қимматга тушганлигини такидлади. Ундан ташқари "Сўғдиёна"ни бугунги ҳолати билан тўлиқ таниш бўлиб улгурмасдан, ОАВ томонидан нотўғри хулосаларни бермасликни илтимос қилди.

Бу мавзуни ёпган ҳолда, иккинчи мавзуга ўтсам. Сирдарё вилояти азалдан яхши футболчиларни тарбиялаб берган. Ўз пайтида "Машъал" сафида фаолият олиб борган кўплаб футболчилар Янгиердан чиққан эдилар. Лекин, мана шундай яхши шароитга эга бўлган ҳудудда, ҳаттоки биринчи лигада ҳам жамоа йўқлиги ачинарли ҳолат. "Янгиер" стадионидаги суратларни томоша қилар экансиз. Қуйидаги расм эътиборингизни тортмай иложи йўқ. 1995 йил "Янгиер" стадионида, "Янгиер" ОФК Кубоги доирасида Ироқнинг "Ал Талаба" жамоасига қарши баҳс олиб борганлиги қайд этилган. Бугун эса...




Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика