UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  0 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  0 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7

"Сўғдиёна"га ё янги мураббий келади ё Даврон Файзиев қайтади Янгиликлар

"Сўғдиёна"га ё янги мураббий келади ё Даврон Файзиев қайтади

Олий лиганинг бошқа клублари қатори "Сўғдиёна" ҳам иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиряпти.

Жиззахликлар ҳозирча иккинчи даврага ҳозирликни Жиззахда бош мураббийсиз олиб боришмоқда. Жамоа эртага биринчи лига вакили "Зомин"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 

"Сўғдиёна" бу мавсум биринчи даврада 17 очко жамғарди ва ҳозирча 13-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа охирги иккита учрашувда мағлуб бўлганидан кейин бош мураббий Даврон Файзиев ишдан бўшатилди. 

Шундан бери футболчилар бош мураббийсиз машғулот ўтказиб келишмоқда. Машғулотларни олиб бораётган Диёр Файзиевда (Даврон Файзиевнинг акаси) тегишли лицензия бўлмагани учун бош мураббий бўлиб ишлай олмайди. У фақат ёрдамчи бўлиши мумкин. 

Бизга етиб келган гап-сўзларга қараганда клуб раҳбарияти иккита мураббийга таклиф билан чиққан, бироқ ҳозирча аниқ жавоб олмаган. Лекин тез орада янги бош мураббий келиши кутиляпти, аммо айнан ким келиши номаълум. Бу - футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин, шу боис янги мураббий топилмаган тақдирда Даврон Файзиевнинг ўзи "Сўғдиёна"га қайтиши мумкин.

Х.Холиқов


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика