UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  64 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  37 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

"Сўғдиёна" январда йиғиладиган бўлди Янгиликлар

"Сўғдиёна" январда йиғиладиган бўлди

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси айни пайтда таътилда.
Олий лига жамоалари бир кетин йиғинни бошлашаётган бир пайтда, Даврон Файзиев жамоасининг тўпланишидан дарак йўқ. Олинган маълумотларга кўра, жиззахликлар бу ой йиғилмайди. Январь ойининг тўртинчи кунидан бошлаб эса футболчилар клуб қароргоҳига етиб келади ва шу кундан бошлаб машғулотга киришилади.

Бу йил жамоа шарафини ҳимоя қилган Маъруф Муродов айни пайтда "Нефтчи" йиғинида иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи Сирож Ҳамроев "Машъал"га ўтган. Шунингдек ёш дарвозабон Нодир Ашурматов ҳам ижара муддати поёнига етгач, жамоа билан хайрлашган. Ҳозирча юқорида номлари келтириб ўтилган ўйинчилардан бошқа ҳеч ким ўзга клубга кетмаган.
Легионер посбон Александр Меленчук билан оғзаки келишувга эришилган. Шу боис футболчининг яна клуб ихтиёрига қайтиб келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Даврон Файзиев айни дамда Тошкентда ўтаётган ПРО мураббийлик курсларида ўқимоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика