UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

"Сўғдиёна" сафида беш нафар янги футболчи бор Янгиликлар

"Сўғдиёна" сафида беш нафар янги футболчи бор

Теглар :  Сўғдиёна
Александр Мочинов қўл остида “Сўғдиёна” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Жиззахда давом эттирмоқда.

Ўтган мавсумда Ўзбекистон кубоги учрашувлари  доирасида  “Орол”  жамоаси сафида “Сўғдиёна”га  қарши ўйнаган ҳамда ушбу жамоага  бош мураббий  бўлиб  ишлаган Темур Турдиев эндиликда Александр Мочиновга ёрдамчи мураббий вазифасини бажаради. Машғулотлар замонавий ва қизиқарли тарзда олиб борилмоқда. Эрталабки машғулот футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган бўлса, кечки машғулотда футболчилар қўпроқ тўп билан машқлар бажаришади.

“Металлург” жамоаси аъзолари Дониёр Одилов ва Дилмурод Каримов, “Нефтчи” ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров, “Обод”дан Обид Ҳакимов ва Фарҳод Мираҳматов каби янги футболчилар машғулотларда фаол иштирок этмоқда. “Динамо” жамоасидан келган ҳимоячи Шохрух Ҳолматов хориж клубидан таклиф олганлиги сабабли "Сўғдиёна" лагерини тарк этди.

Ўтган масумда эсда қоларли ҳаракатлари билан жиззахлик мухлислар меҳрини қозонган Ихтиёр Тошпўлатов яна “Сўғдиёна”да.

Шунингдек, Ширинбой Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Жалилов, Шохрух Достонов, Азамат Исроилов, Элёр Орифов, Сардор Эминов, Сардор Қулматов билан шартнома муддати узайтирилди.

Машғулотлар хозирча Жиззахда давом этмоқда . Белгиланган режага кўра йиғиннинг иккинчи ярми Тошкентда давом эттирилади.Тошкентдаги йиғин давомида  бир қанча жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган ҳамда бир нечта футболчиларнинг келиши кутилмоқда. Улар ҳақида кейинроқ расмий манбаларимиз орқали батафсил маълумот берамиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика