UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  0 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  4 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  7 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   19 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1

"Сўғдиёна" клуби ижрочи директори: “Шу кунгача ЎФФ президентининг Жиззах вилоятига ташрифи кузатилмаганди” Янгиликлар

"Сўғдиёна" клуби ижрочи директори: “Шу кунгача ЎФФ президентининг Жиззах вилоятига ташрифи кузатилмаганди”

Бугун ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

“Сўғдиёна” ПФК да олиб борилаётган ишлар юзасидан жамоа ижрочи директори Жавлон Салоҳиддинов ўз фикрини билдирди.

- Бугунги кунда “Сўғдиёна” ПФК професионаллик сари дадил қадам одимламоқда. Раҳбарият томонидан футболчилар  ва мураббийлар учун барча шароитлар яратилган. Бугун Жиззах вилоятига ташриф буюрган ЎФФ президенти ва аъзолари ҳам бунга гувоҳ бўлди. Биз ҳозирги кунда ЎФФ томонидан қўйилган барча талабларни бажардик. “Сўғдиёна” футбол клуби қошида академия, футзал, аёллар клубига эга бўлдик. 

Ҳозирги кунда футбол ва бизнес ёнма-ён. Миллионларга сотиб олинган лигеонерлардан кўра ўзимиз шу академияда футболчиларни тарбиялаб, нафақат клубимиз балки Ўзбекистон терма жамоаларга маҳоратли футболчиларни етказиб берамиз. Зероки Жиззах футбол мактаби  кўплаб маҳоратли футболчиларни тарбиялаган. Сардор Рашидовдек, Жасур Ҳасановдек тажрибали футболчилар хорижий клубларда тўп суриши бизнинг ютуғимиздир.

Шу кунгача ЎФФ президентининг шахсан Жиззах вилоятига ташрифи кузатилмаганди. Умид Аҳмаджонов академия тарбияланувчиларига совғалар улашдилар. Биз ҳам ўз навбатида 1 февралгача қўйилган барча супер лига талабларини якунлаб Жиззах вилояти ҳамда мухлислар олдида юзимизни ёруғ қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Жавлон Салоҳиддинов.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика