"Сўғдиёна" Андижонга йўл олмоқда
04 июн 2014 11:00
Янгиликлар
"Бунёдкор" билан бўлган учрашувдан сўнг футболчиларга дам олиш кунлари берилмади. Ўйиннинг эртаси куниданоқ навбатдаги баҳсга жиддий тайёргарлик олиб борилди. Ҳозирда таркибда ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Футболчиларнинг кайфиятлари аъло даражада. 6 июн кунги "Андижон" жамоаси билан бўладиган ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим. Шу боис, Андижондаги учрашув кескин ва шиддатли курашлар остида ўтиши кузатилмоқда.
Барча футболга бефарқ бўлмаган мухлисларни 6 июнь кунги "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувига таклиф этамиз. Ўз севимли жамоаларингизни стадионда жонли равишда қўллаб-қувватлаб туринг!
Барча футболга бефарқ бўлмаган мухлисларни 6 июнь кунги "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувига таклиф этамиз. Ўз севимли жамоаларингизни стадионда жонли равишда қўллаб-қувватлаб туринг!
Фикрлар