UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  2 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  1 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  11 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  9 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Суперлига. "Сўғдиёна" "Андижон"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" "Андижон"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 7-дақиқасида Ойбек Қиличев чамаси 25 метрлардан кучли зарба билан "Сўғдиёна" дарвозабонини ҳушёрлигини синаб кўрмоқчи бўлди, лекин ноаниқ. 23-дақиқада Элёр Ориповнинг жаримадан йўллаган зарбасини Руслан Матниёзов эгаллаб олди.

31-дақиқада Сирож Мелиев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўп йўл йўлакай Хусиновга тегиб дарвозага йўл олди, Матниязов ажойиб сейв намойиш этди, бироқ қайтган тўпни Шоҳруз Норхонов осонгина дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 1:0. 

40-дақиқада Шаҳзод Убайдуллаев рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, ҳимоячилар билан курашда йиқилиб тушиб, тўпни йўқотди.

43-дақиқада Норхоновнинг тўп узатишидан кейин Даниэль Насриддинов жарима майдонига кириб бориб гол урди - 2:0. 

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди.

49-дақиқада Фарҳод Бекмуротовдан тўпни қабул қилиб олган Шаҳзод Убайдуллаевнинг йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди. 51-дақиқада Шоҳруз Норхоновнинг жарима майдончасига кирар-кирмас йўллаган зарбасини Руслан Матниёзов эгаллаб олди.

54-дақиқада Ойбек Қиличевнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Ильдар Маматказин боши билан рақиб дарвозаси томон йўллаганди, салгина ноаниқ кетди.

68-дақиқада ҳисоб қисқарди. Ойбек Қиличев жарима тўпини амалга оширди, Ширинбой Абдуллаев тўпни қайтарди, қайтган тўпни Шаҳбоз Убайдуллаев дарвозага йўллади - 2:1.

Учрашувда бошқа гол урилмади ва "Сўғдиёна" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


"Сўғдиёна" - "Андижон" 2:1

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Тимур Гайнуллин, Найим Қосимов.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Голлар: Шоҳруз Норхонов 31, - 1:0. Даниэль Насриддинов 43, - 2:0 (Шоҳруз Норхонов). Шаҳбоз Убайдуллаев 68, - 2:1.

"Сўғдиёна": Ширинбой Абдуллаев, Искандар Шайқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Санжар Рашидов (Даврон Умиров, 74), Сирож Мелиев (Ойбек Нурматов, 70), Шоҳруз Норхонов, Шерзод Шакиров, Даниэл Насриддинов (Нуриддин Ҳасанов, 81), Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков.

Захира: Милан Митрович, Иззатилла Абдуллаев, Жамшид Болтабоев, Мурод Ражабов, Саҳоб Рашидов, Диан Талхатов.

"Андижон": Руслан Матниязов, Бобиржон Аманов, Фарҳод Мираҳматов (Сардор Сулаймонов, 88), Ойбек Қиличев (Абдураҳмон Абдулҳақов, 80), Фарҳодбек Бекмуратов, Шаҳзод Убайдуллаев, Илдар Маматказин, Шаҳбоз Жумабоев, Асрор Ғафуров, Аброр Ҳусинов, Бобир Акбаров (Дониёр Исмоилов, 46).

Захира: Виталий Мирний, Иброҳим Отахонов, Радосав Алексич, Усмонали Исмоналиев, Дониёр Абдуманнопов, Хушнуд Авилов.

Огоҳлантиришлар: Даниэль Насриддинов 62, Асрор Ғофуров 83,


Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 31', Даниэл Насриддинов - 43'

Суперлига. 8-тур

10/05/2019, 18:45

1
:
2
Тугади

Андижон

Шаҳзод Убайдуллаев - 68'

45'
90'
31'  Шохруз Норхонов
43'  Даниэл Насриддинов
43'  Шохруз Норхонов
62'  Даниэл Насриддинов
70'  Сирож Мелиев (Ойбек Нурматов)
74'  Санжар Рашидов (Даврон Умиров)
81'  Даниэл Насриддинов (Нуриддин Ҳасанов)
46'  Бобуржон Акбаров (Дониёр Исмоилов)
68'  Шаҳзод Убайдуллаев
80'  Ойбек Қиличев (Абдурахмон Абдулхақов)
83'  Асрор Ғофуров
88'  Фарҳод Мираҳматов (Сардор Сулаймонов)



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика