UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  1 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  18 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  29

"Сўғдиёна" — АГМК учрашуви превьюси: Тарози палласи қайси жамоа томонига оғади? Янгиликлар

"Сўғдиёна" — АГМК учрашуви превьюси: Тарози палласи қайси жамоа томонига оғади?

Теглар :  "Сўғдиёна"АГМК
АГМК матбуот хизмати бугунги бўладиган "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан превьюни тақдим этди.

— Мазкур жамоалар тўқнашувлари тарихига эътибор қаратсак, бўлажак ўйин "Сўғдиёна" - АГМК ўртасидаги 22-учрашувга айланади. Қизиғи, қайд этилган натижалар кўрсаткичи тенг. Ўтказилган беллашувларнинг 8тасида АГМК ғалаба қозонган ва худди шунча ютуқ "Сўғдиёна" ҳисобида ҳам бор. Қолган 5 ўйинда эса дуранг қайд этилган. Ҳозирча мазкур жамоалар қарама-қаршилигида тарози палласи тенг турибди. Тўплар нисбати кўрсаткичи эса жамоамиз фойдасида: 35-30.


Рақиб ҳақида

— Айни пайтда "Сўғдиёна" 27 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг юқори бешлигини якунлаб турибди. Жорий мавсум жиззахликлар 8 ғалаба, 3 дуранг ва 6 мағлубият қайд этишган. Жиззахда ўтган ўйинларда эса "Сўғдиёна" 2 мағлубият ва 1 дуранг ўйнаган. Қолган баҳсларда жиззахликлар ғалаба нашидасини суришган. Бақоев жамоаси ўз уйида "Пахтакор"га ютқазди ва "Қўқон-1912" билан дуранг қайд этганди. Жорий мавсумдаги ўз уйидаги илк мағлубиятни эса жамоа Лушан бошчилигида "Сурхон"га қарши беллашувда тан олишга мажбур бўлганди.

Жиззахликлар ўз уйидаги 9 учрашувда рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол этишган. Шу билан биргаликда "Сўғдиёна" ўз уйидаги ўйинларда жами 10 маротаба тўп ўтказиб юборган. 

Жиззахликларнинг жорий мавсумдаги асосий футболчиси Шоҳруз Норхонов саналади. Норхонов ҳисобида 7та гол мавжуд ва бу борада футболчи жамоасининг тўпурари бўлиб турибди.

Биринчи даврани АГМКда ўтказган Жасур Ҳасанов ва ҳимоячи Шерзод Файзиев мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Сўғдиёна"да ўтказмоқда.


Тайёргарлик ҳақида

— Жамоамиз куни кеча Қибрайдаги асосий ўйингоҳда "Сўғдиёна"га қарши ўйинга тайёргарлик доирасидаги навбатдаги машғулотини ўтказди. Машғулотлар одатдагидек қизиқарли ва аъло кайфиятда ўтди. Павел Бугало дарвозабонларни махсус дастур асосида шуғуллантирган бўлса, Марат Ахмеров ва Хайрулла Каримов футболчиларни чигалёзди машғулотларини олиб боришди. Ҳикмат Эргашев ва Александр Волков Миржалол Қосимовга футболчиларга тактик қўлланмалар ҳамда ўйланган комбинацион жараённи ишлашда кўмаклашишди. Кеча эса Жиззахга етиб келган АГМК ўйин бўладиган стадионда учрашув олдидан ўзининг расмий машғулотини ўтказди.

"Пахтакор"га қарши ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборган Зафар Полвонов тезроқ жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтиш учун алоҳида дастур асосида шуғулланмоқда. Шунингдек, кичик жароҳати боис умумий гуруҳдан четда қолган Бобур Юлдошев асосан енгил машғулотлар билан чекланди. Қайд этиш керакки, Бобур Юлдошев Жиззахдаги ўйинни сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Зафар Полвонов эса жароҳати туфайли мазкур беллашувда жамоамизга кўмаклаша олмайди.


Маълумот ўрнида: АГМК турнир жадвалида 16 очко тўплаб 11-ўринни банд этмоқда. Эҳтимолий ғалаба жамоамизни жадвалга икки поғонага тепага кўтарилиш имкониятини тақдим этиши мумкин.

Жиззахдаги ўйинни Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур ҳакам жорий мавсум ҳисобидан илк маротаба АГМК иштирокидаги баҳсда ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши баҳс Жиззахдаги "Марказий" стадионда 27 август куни соат 19:15да бошланади.


Суперлига, 18-тур.

СЎҒДИЁНА – АГМК

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Тимур Галеев, Олим Тўйчибоев

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика