«Сочи» клуби футболчиси Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилди
10 ноя 2024 09:54
Янгиликлар
«Сочи» клуби футболчиси Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилди
«Сочи 2» жамоасида фаолият олиб бораётган Шодибек Шарипов Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирув олди.
Тошкент шаҳрида туғилган футболчи айни вақтда «Сочи 2» жамоаси сафида ҳаракат қилади. Шунингдек, ярим ҳимоячи жамоанинг асосий таркиби билан машғулот олиб боради.
19 ёшли футболчи ўтган йили Тожикистон олимпия терма жамоасига таклиф этилган. Бироқ футболчи бу таклифни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 15-18 ноябрь кунлари Ироққа қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар