Собиқ ҳакам: "Жота бу иши учун ЧЛда қизил олган бўларди. Диогунинг омади келди"
01 май 2023 22:47
Янгиликлар
Собиқ ҳакам: "Жота бу иши учун ЧЛда қизил олган бўларди. Диогунинг омади келди"
Собиқ ҳакам Дермот Галлахернингфикрича, Диогу Жота "Тоттенхэм"га қарши баҳсда четлатилиши керак эди.
Учрашувнинг 81-дақиқасида Диогу Жота Оливер Скиппнинг юзига бутсасининг таг қисми билан зарба бергани учун сариқ карточка билан жазоланди.
"Жота рақиб билан юзма-юз туриб, оёғини кўтаряпти. Скипп бошини эгиб, Диогу ҳудудига кириб боряпти, бироқ Жота оёғини бунчалик баланд кўтариши керакмиди? Йўқ. Чемпионлар лигасида бу ҳаракат учун қизил карточка кўрсатишарди.
Ҳакам Скиппнинг рақиб томон интилганини ҳисобга олган" - дейди Дермот Галлахер.
Фикрлар