

"Бавария"ни "Барселона"га жуда яқин келган жамоа деб биламан, аммо "Барса" ўтган мавсумда уларни ер тишлатди. Ҳозир "Бавария" анча кучайди: Улар ўзини жуда яхши кўрсатаётган Дуглас Костани таклиф қилишди. Ўтган йили уларда Роббен ва Рибери йўқ эди, ҳозир Роббен сафда. Агар бу йил ҳам ушбу жамоалар тўқнаш келса, жуда қизиқ баҳс бўлар эди, аммо мен "Барселона" ғалаба қозонади деб ўйлайман.
Ҳозир "Барса" ва "Бавария" қолган клублардан анча илгарилаб кетди. "Реал" уларга яқинроқ бўлиши мумкин, аммо жуда яқин келадигани йўқ" - дейди Скоулз.



