Скалони Аргентина терма жамоасида қолади
28 дек 2022 21:56
Янгиликлар
Скалони Аргентина терма жамоасида қолади
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ўз лавозимида қолади. Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапия маълум қилди.
“Скалони — Аргентина терма жамоаси мураббийи. У ҳам менга ўхшаб ўз сўзининг устидан чиқувчи одам ҳисобланади. Биз барчасини оғзаки тарзда келишиб олдик”, - деди Тапия.
Эслатиб ўтамиз, Скалонининг Аргентина футбол ассоциацияси билан амалдаги шартномаси шу йилнинг охиригача амал қилади. Унинг қўл остида жамоа Америка кубогини қўлга киритди ва жаҳон чемпионига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар