UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  2 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   2 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  32 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  31 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  2

Сиз уларни танийсиз ёхуд "Аҳал"нинг қайси футболчилари бизга бегона эмас? Янгиликлар

Сиз уларни танийсиз ёхуд "Аҳал"нинг қайси футболчилари бизга бегона эмас?

Қаршининг "Насаф" жамоаси эртага ОФК кубоги чорак финалида Туркманистоннинг "Аҳал" клубига қарши майдонга чиқади.

Рақиб жамоанинг Қаршига етиб келган таркибига назар ташлар эканмиз, ўзбекистонлик мухлислар учун бегона бўлмаган бир қатор номлар ҳам борлигини кўришимиз мумкин. Демак, қуйида шу ҳақда гап боради.

Арсланмират Аманов 

Қолган жамоадошларига нисбатан маҳаллий ишқибозларимизга жуда яхши таниш бўлган футболчи Арсланмират Аманов ҳисобланади. 2017 йилда АГМКдаги фаолияти орқали Суперлигамизда дебют қилган универсал ярим ҳимоячи кейинги мавсумларда "Бухоро", "Локомотив" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 2020 йилнинг бошида икки йиллик танаффусдан сўнг яна АГМКга қайтди. Жорий йилдан бошлаб "Сўғдиёна"да тўп тепаётган туркманистонлик футболчи ёзги трансферлар ойнаси вақтида оилавий сабабларга кўра "Аҳал"га ўтишга қарор қилди. Айтиш керакки, у юртимиздаги фаолияти давомида ўзидан ижобий таассурот қолдира олган кам сонли легионерлардан бири, десак муболаға бўлмайди. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Аманов "Аҳал" билан бирга Қаршига келмаган. Демак, эртанги баҳсда уни майдонда кўрмаслигимиз эҳтимоли катта. 

Ўзбекистонда тўп тепган клублари: АГМК, "Локомотив", "Бухоро", "Сўғдиёна"

Умумий статистикси: 102 та учрашув, 15 та гол, 10 та ассист, 10 та сариқ, 1 та қизил карточка, Ўзбекистон кубогида 7 та ўйин, 1 та гол, 2 та ассист, ОЧЛда 6 та ўйин 4 та ассист



Дидар Дурдиев 

Туркманистонлик ярим ҳимоячи Дидар Дурдиев ўтган мавсумда қишки йиғинлар чоғида “Навбаҳор”да ҳам кўрикда бўлиб, трансферлар ойнасининг охирги кунларида эса “Машъал”га келиб қўшилганди. Ўзини кўрсата олмади, шекилли, захира футболчисига айланди қолди. Натижада ёзги келди-кетдилар мавсумида Дурдиев ҳам жамоадан кетди. 

Статистикаси: 5 ўйин, 129 дақиқа


Элман Тагаев

Ушбу футболчи илк бор 2016 йилнинг иккинчи даврасида чемпионатимизда кўриниш берганди. Ўшанда Суперлигада қолиш учун курашаётган "Андижон" жамоаси таркибни кучайтириш мақсадида Элман Тагаевни таклиф қилганди. Умуман олганда, ўзидан ёмон хулоса қолдирмаган, дейишимиз мумкин. Мавсум якунида "бургутлар" элита билан хайрлашгач у ҳам жамоани тарк этади. Элман Тагаев орадан икки мавсум ўтиб энди "Навбаҳор" сафида пайдо бўлди. Осиёлик футболчилар лимитини тўлдириш учун таклиф қилинган ярим ҳимоячи афсуски, кўп ўйинларни захирада ўтказди. 

У интервьюларининг бирида шундай деганди: "Намангандаги фаолиятимнинг қисқа кечишига ўзига яраша сабаблар бор, лекин буни батафсил изоҳламоқчи эмасман. Шундай бўлиши керак экан, бўлди. Бошқа изоҳга ҳожат йўқ, менимча". 

Статистикаси: "Андижон"да 12 та, "Навбаҳор"да 3 та ўйин



Абди Башимов

Мазкур футболчини ҳам ўзбек футболи оммаси унутганига кўп бўлгани йўқ. 2020 йилнинг биринчи даврасида "Қизилқум"да тўп тепган футболчи 7 та ўйинда иштирок этганди. Эсингизда бўлса, ўшанда навойиликлар таркибида Абди Башимов билан бир қаторда Вазиргелди Ильясов ҳам ўйнаган эди.  


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика