UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  1 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  7 21:51"Атлетико" — "Мальорка". Таркиблар маълум  5 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  3 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 20:13"Брест" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  1 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  6 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   4 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   10 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  28 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1

Сиз уларни танийсиз ёхуд "Аҳал"нинг қайси футболчилари бизга бегона эмас? Янгиликлар

Сиз уларни танийсиз ёхуд "Аҳал"нинг қайси футболчилари бизга бегона эмас?

Қаршининг "Насаф" жамоаси эртага ОФК кубоги чорак финалида Туркманистоннинг "Аҳал" клубига қарши майдонга чиқади.

Рақиб жамоанинг Қаршига етиб келган таркибига назар ташлар эканмиз, ўзбекистонлик мухлислар учун бегона бўлмаган бир қатор номлар ҳам борлигини кўришимиз мумкин. Демак, қуйида шу ҳақда гап боради.

Арсланмират Аманов 

Қолган жамоадошларига нисбатан маҳаллий ишқибозларимизга жуда яхши таниш бўлган футболчи Арсланмират Аманов ҳисобланади. 2017 йилда АГМКдаги фаолияти орқали Суперлигамизда дебют қилган универсал ярим ҳимоячи кейинги мавсумларда "Бухоро", "Локомотив" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 2020 йилнинг бошида икки йиллик танаффусдан сўнг яна АГМКга қайтди. Жорий йилдан бошлаб "Сўғдиёна"да тўп тепаётган туркманистонлик футболчи ёзги трансферлар ойнаси вақтида оилавий сабабларга кўра "Аҳал"га ўтишга қарор қилди. Айтиш керакки, у юртимиздаги фаолияти давомида ўзидан ижобий таассурот қолдира олган кам сонли легионерлардан бири, десак муболаға бўлмайди. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Аманов "Аҳал" билан бирга Қаршига келмаган. Демак, эртанги баҳсда уни майдонда кўрмаслигимиз эҳтимоли катта. 

Ўзбекистонда тўп тепган клублари: АГМК, "Локомотив", "Бухоро", "Сўғдиёна"

Умумий статистикси: 102 та учрашув, 15 та гол, 10 та ассист, 10 та сариқ, 1 та қизил карточка, Ўзбекистон кубогида 7 та ўйин, 1 та гол, 2 та ассист, ОЧЛда 6 та ўйин 4 та ассист



Дидар Дурдиев 

Туркманистонлик ярим ҳимоячи Дидар Дурдиев ўтган мавсумда қишки йиғинлар чоғида “Навбаҳор”да ҳам кўрикда бўлиб, трансферлар ойнасининг охирги кунларида эса “Машъал”га келиб қўшилганди. Ўзини кўрсата олмади, шекилли, захира футболчисига айланди қолди. Натижада ёзги келди-кетдилар мавсумида Дурдиев ҳам жамоадан кетди. 

Статистикаси: 5 ўйин, 129 дақиқа


Элман Тагаев

Ушбу футболчи илк бор 2016 йилнинг иккинчи даврасида чемпионатимизда кўриниш берганди. Ўшанда Суперлигада қолиш учун курашаётган "Андижон" жамоаси таркибни кучайтириш мақсадида Элман Тагаевни таклиф қилганди. Умуман олганда, ўзидан ёмон хулоса қолдирмаган, дейишимиз мумкин. Мавсум якунида "бургутлар" элита билан хайрлашгач у ҳам жамоани тарк этади. Элман Тагаев орадан икки мавсум ўтиб энди "Навбаҳор" сафида пайдо бўлди. Осиёлик футболчилар лимитини тўлдириш учун таклиф қилинган ярим ҳимоячи афсуски, кўп ўйинларни захирада ўтказди. 

У интервьюларининг бирида шундай деганди: "Намангандаги фаолиятимнинг қисқа кечишига ўзига яраша сабаблар бор, лекин буни батафсил изоҳламоқчи эмасман. Шундай бўлиши керак экан, бўлди. Бошқа изоҳга ҳожат йўқ, менимча". 

Статистикаси: "Андижон"да 12 та, "Навбаҳор"да 3 та ўйин



Абди Башимов

Мазкур футболчини ҳам ўзбек футболи оммаси унутганига кўп бўлгани йўқ. 2020 йилнинг биринчи даврасида "Қизилқум"да тўп тепган футболчи 7 та ўйинда иштирок этганди. Эсингизда бўлса, ўшанда навойиликлар таркибида Абди Башимов билан бир қаторда Вазиргелди Ильясов ҳам ўйнаган эди.  


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика