

Бугунги баҳс ҳақида
“Қойилмақом индивидуал ҳаракатлар туфайли жуда яхши шаклланган ва муваффақиятга эришадиган ажойиб жамоага қарши жуда қийин ўйин болди.
Ўйинни ёпиб, қарши ҳужумга ўтмоқчи бўлдик. 1-таймда “Сити” дарвозага аниқ зарба бермаган бўлса-да, бундан чиқиб кетолмадик. 2-бўлимда эса улар голни топишди”.
Жавоб учрашуви ҳақида
“Доимо яхшироғини ўйлаб топиш лозим. Бу икки қисмдан иборат муросасиз қарама-қаршилик. “Сити”га эса фарқи йўқ, улар одатдагидек ўйнашади. Улар дунёнинг энг яхши жамоасидир, балки.
Бироқ, биз камтарлик билан қўлдан келганча курашамиз”, дейди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Мадриддаги учрашув 13 апрелга белгиланган.



