UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  42 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

Симеоне "Сельта" билан дуранг ҳақида: "Адолатли ҳисоб. Биз биринчи таймдаги голга, улар эса иккинчи таймдаги дурангга лойиқ эмас эди" Янгиликлар

Симеоне "Сельта" билан дуранг ҳақида: "Адолатли ҳисоб. Биз биринчи таймдаги голга, улар эса иккинчи таймдаги дурангга лойиқ эмас эди"

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига доирасидаги "Сельта" (2:2)га қарши ўйиндаги дуранг ҳақида гапирди.

"Ўйиндан жуда кўп ижобий таассуротлар олдим. Иккинчи таймда Лоди, Кондогбиа, Торрейра ва Корреа яхши ўйнади. Бу келажак учун муҳим нарсалардир. Учрашув старти қийин кечди, рақиб яхши ўйнади. Имкониятлар эса икки жамоада ҳам кам бўлди.

Схема ўзгаргани сабаб иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик. Дуранг - ҳақли натижа. Биз биринчи таймда голга, улар эса иккинчи бўлимдаги дурангга лойиқ эмас эдилар. Сўнгги ўйинларда бизга кам гол уришмаяпти. Жамоанинг кучсиз жиҳатларини яхшилашимиз керак.

Биз кўплаб қийинчиликлар билан оғир вақтда яшаяпмиз. Фақатгина "Атлетико" ўйинчилари касалланаётгани йўқ. Бизда кўп ўйнамаган футболчилар бор. Йигитларнинг тез орада соғайиб кетишларига умид қиламиз. "Атлетико" - жамиятнинг бир қисмидир.

Фаворитлар? Натижаларга қараб мавсум давомида фикрлар турлича бўлиши одатий ҳолдир. Биз йўлимизда давом этамиз, биз ўйиндан ўйинга олға қадам ташлашимиз керак. Бизнинг шанба куни "Гранада"га қарши ўйинимиз бор ва биз ўйинчиларнинг қайтишини кутмоқдамиз.

Голлар урган Суарес ҳақида гапирадиган бўлсак, у жарима майдони атрофида имконият бўлганида муҳим ўйинчи. Биз жамоа сифатида қўшишга умид қиламиз", - дейди Симеоне.

→ "Атлетико"га "Сельта"га қарши ўйинда коронавирус сабаб қайси ўйинчилар ёрдам бера олмади? 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика