Силва: "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб эта оламиз"

Mirjalol Normatov
21 апр 2019, 00:45
"Эвертон" бош мураббийи Марку Силва "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ўзимизга ишонамиз. Чунки нималарга қодир эканлигимизни яхши биламиз. "Манчестер Юнайтед"ни ҳурмат қиламиз, аммо барчаси ўзимизга боғлиқ. Ўз майдонимизда ўйнаймиз ва шу боисдан ғалаба қозонишни истаймиз. 100 фоиз ишонаман, агарда ўз ўйинимизни кўрсата олсак, МЮни мағлубиятга учратамиз.

Улар ҳар доим бир хил тизимда ўйнашмайди. Жамоанинг захираси тор, аммо топ-футболчилар жуда кўп. Бироқ биз ўзимизга ишонамиз", - деди Силва.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›