UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  1 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  85 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

Шюррленинг ғайриоддий рекорди Янгиликлар

Шюррленинг ғайриоддий рекорди

2014 йилда ўтказилган жаҳон чемпионати финалининг қаҳрамонларидан бирини яхши эслайсиз.

Профессионал фаолиятини "Майнц"да бошлаган Андре Шюррле 2010 йилдан Германия термасига чақирув ола бошлади. "Байер" ҳамда "Челси"даги ажойиб ўйинларидан кейин 2014 йилги мундиалга жалб қилинди ва 23 ёшида Бразилия яшил майдонларидаги ишончли ўйини орқали мухлисларга ёрқин келажаги ҳақида мужда берган бўлди. Амалда эса... 

Шюррле жароҳатлар гирдобига чўкди. 2017 йилда терма жамоа билан хайрлашган ўйинчининг 2020 йилнинг 17 июлида (29 ёш) футбол билан ҳам видо қилишига тўғри келди. Албатта, немиснинг бу қарори унинг мухлислари учун кутилмаган бўлди, аммо 8 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юборган Андре яна майдонга қайтиш учун куч топа билмади.

11 йиллик фаолияти давомида эътиборга лойиқ шахсий совринга эга чиқолмаган Шюррленинг айнан шу қарори унинг тарихга киришига кифоя қилди: германиялик ярим ҳимоячи фаолиятини якунлар чоғида трансфер қиймати энг юқори бўлган ўйинчига айланди — 20 млн евро.

Қуйида фаолиятини якунлайдиган пайтда трансфер нархи энг қиммат бўлган футболчилар ўнлиги билан танишинг:

1. Андре Шюррле ("Боруссия Д"— 17.07.2020 (29 ёш) 20 млн евро.

2. Зинедин Зидан ("Реал" — 10.07.2006 (34 ёш) 12,5 млн евро.

3. Филипп Лам ("Бавария") — 01.07.2017 (33 ёш) 11 млн евро.

4. Марселиньо Параиба ("Трези") — 06.12.2020 (45 ёш) 10 млн евро.

5. Хавьер Савиола ("Ривер Плейт") — 07.01.2016 (34 ёш) 10 млн  евро.

6. Вилли Саньол ("Бавария") — 01.01.2009 (31 ёш) 9,5 млн евро.

7. Павел Недвед ("Ювентус") — 01.07.2009 (36 ёш) 9 млн евро.

8. Дин Эштон ("Вест Хэм") — 01.12.2009 (26 ёш) 8,5 млн евро.

9. Иньяцио Абате — 16.11.2020 (34 ёш) 8 млн евро.

10. Мартин Лаурсен ("Астон Вилла") — 01.07.2009 (31 ёш) 8 млн евро.


Муаллифнинг бошқа мақолаларини ўқиш 

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика