UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34Рустам Ашурматов: "Финалда Португалия билан ўйнашни истардим"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  25 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  153 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4

Шюррленинг ғайриоддий рекорди Янгиликлар

Шюррленинг ғайриоддий рекорди

2014 йилда ўтказилган жаҳон чемпионати финалининг қаҳрамонларидан бирини яхши эслайсиз.

Профессионал фаолиятини "Майнц"да бошлаган Андре Шюррле 2010 йилдан Германия термасига чақирув ола бошлади. "Байер" ҳамда "Челси"даги ажойиб ўйинларидан кейин 2014 йилги мундиалга жалб қилинди ва 23 ёшида Бразилия яшил майдонларидаги ишончли ўйини орқали мухлисларга ёрқин келажаги ҳақида мужда берган бўлди. Амалда эса... 

Шюррле жароҳатлар гирдобига чўкди. 2017 йилда терма жамоа билан хайрлашган ўйинчининг 2020 йилнинг 17 июлида (29 ёш) футбол билан ҳам видо қилишига тўғри келди. Албатта, немиснинг бу қарори унинг мухлислари учун кутилмаган бўлди, аммо 8 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юборган Андре яна майдонга қайтиш учун куч топа билмади.

11 йиллик фаолияти давомида эътиборга лойиқ шахсий совринга эга чиқолмаган Шюррленинг айнан шу қарори унинг тарихга киришига кифоя қилди: германиялик ярим ҳимоячи фаолиятини якунлар чоғида трансфер қиймати энг юқори бўлган ўйинчига айланди — 20 млн евро.

Қуйида фаолиятини якунлайдиган пайтда трансфер нархи энг қиммат бўлган футболчилар ўнлиги билан танишинг:

1. Андре Шюррле ("Боруссия Д"— 17.07.2020 (29 ёш) 20 млн евро.

2. Зинедин Зидан ("Реал" — 10.07.2006 (34 ёш) 12,5 млн евро.

3. Филипп Лам ("Бавария") — 01.07.2017 (33 ёш) 11 млн евро.

4. Марселиньо Параиба ("Трези") — 06.12.2020 (45 ёш) 10 млн евро.

5. Хавьер Савиола ("Ривер Плейт") — 07.01.2016 (34 ёш) 10 млн  евро.

6. Вилли Саньол ("Бавария") — 01.01.2009 (31 ёш) 9,5 млн евро.

7. Павел Недвед ("Ювентус") — 01.07.2009 (36 ёш) 9 млн евро.

8. Дин Эштон ("Вест Хэм") — 01.12.2009 (26 ёш) 8,5 млн евро.

9. Иньяцио Абате — 16.11.2020 (34 ёш) 8 млн евро.

10. Мартин Лаурсен ("Астон Вилла") — 01.07.2009 (31 ёш) 8 млн евро.


Муаллифнинг бошқа мақолаларини ўқиш 

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика